23 февраль, 2021 йил, Янгиер, Сирдарё вилояти, Ўзбекистон – Бугун Ўзбекистон Республикасининг cилга қарши миллий хизматларини такомиллаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Сирдарё вилоятидаги 12 та соғлиқни сақлаш муассасасига тиббий асбоб-ускуналар тақдим этилди. Маросимда USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Фтизиатрия ва пульмонология миллий маркази ва Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари қатнашдилар. Электрон термометрлар, стетоскоплар, тонометрлар, отоскоплар ва бошқа шу каби тиббий ускуналардан иборат бўлган воситалар минтақадаги тиббиёт ходимларига самарали ва ўз вақтида ёрдам кўрсатишда, тезкор ташхис қўйиш ва сурункали касалликларга чалинган беморларни даволашда кўмак беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АҚШ ҳукумати ва халқаро шерикларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистонда сил касаллиги ва у билан боғлиқ ўлим кўрсаткичларини камайтириш борасида катта ютуқларга эришиб келинмоқда. Бироқ, кўпдори-дармонларга чидамли сил (MDR-TB) тури Ўзбекистонда ҳамон муҳим муаммо бўлиб қолмоқда. USAID томонидан Марказий Осиёда сил касаллигини камайтириш ва кўп дори-дармонларга чидамли сил (MDR-TB) турини аниқлаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича маҳаллий ва минтақавий салоҳиятни оширишни устувор мақсадлар сифатида белгилаб қўйилган.
Тадбир давомида USAIDнинг соғлиқни сақлаш бўйича гуруҳи раҳбари, Анна Мельцер шундай деди: “Бугунги тадбир мамлакатда, шу жумладан Сирдарё вилоятида ҳам соғлиқни сақлаш хизматларини такомиллаштириш бўйича АҚШ ва Ўзбекистон орасида доимий ҳамкорлик ўрнатилганлигини намойиш этади. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида Ўзбекистон фуқароларининг соғлиғи ва фаровонлигини яхшилашда муваффвқиятга албатта эришамиз”.
АҚШлик ишлаб чиқарувчи “Welch Allyn” томонидан ҳадя қилинган тиббий ускуналар USAIDнинг Марказий Осиёда сил касаллигини тугатиш бўйича лойиҳаси ёрдамида етказиб берилди. Ускуналар Сирдарё вилоятидаги сил касаллиги амбулаторияларига (Оқолтин, Боёвут, Гулистон, Ховаст, Мирзаобод, Сардоба, Сайхунобод ва Сирдарё); Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларидаги силга қарши диспансерлар ва касалхоналар; ва Сирдарё вилоят сил ва ўпка касалликлари марказларига топширилади.
USAID дунёдаги илғор халқаро тараққиёт агентлиги бўлиб, ривожланиш натижаларига эришишни тезлатиб келмоқда. Қўшимча маълумот учун USAIDнинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси веб-сайти https://www.usaid.gov/central-asia-regional ва Facebook саҳифасига https://www.facebook.com/USAIDCentralAsia ташриф буюринг.