USAID Жиззах вилояти фтизиатрия и пульмонология маркази учун тиббиёт асбоб-ускуналарини топширди

2022 йил 02 июнь, Жиззах,Ўзбекистон  – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Жиззах вилояти тиббиёт муассасаларига туберкулёз касаллиги билан курашишга кўмаклашиш мақсадида тиббиёт асбоб-ускуналарини топширди. Маросимда USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирок этди.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АҚШ Ҳукумати ва халқаро шерикларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида, Ўзбекистон туберкуёз ва у билан боғлиқ ўлим ҳолатларини камайтириш борасида катта муваффақиятларга эришди. Шу билан бирга, касалликнинг дориларга чидамли шакллари Ўзбекистонда ҳали-ҳамон жиддий муаммо бўлиб турибди. USAID туберкулёзнинг дориларга чидамли шаклларини аниқлаш ва даволаш борасидаги маҳаллий ва минтақавий салоҳиятни юксалтириш орқали Ўзбекистон ва Марказий Осиёда унинг юкини камайтириш йўлида фаол ишларни амалга оширмоқда.

Тадбир давомида USAIDнинг Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўлими раҳбари Черри Гумапас шундай деди: «Бугунги тадбир USAID билан Ўзбекистон ўртасида ҳудудлар, шу жумладан Жиззах вилоятидаги тиббиёт хизматларини яхшилаш мақсадида давом этаётган шерикликнинг ёрқин мисолидир. Ҳамкорлигимиз Ўзбекистон фуқароларининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади».

Қиймати қарийб 75000 АҚШ долларига тенг мазкур асбоб-ускуналар, шу жумладан электрон термометрлар, стетоскоплар ҳамда пульсоксиметрлар, вилоят тиббиёт муассасаларига ўз вақтида ва самарали ёрдам кўрсатиш, сурункали касалликлари бўлган беморларга тезда ташхис қўйиш ва даволаш имконини беради.

Тиббий асбоб-ускуналар АҚШнинг Welch Allyn ишлаб чиқарувчи компанияси томонидан USAIDнинг “Марказиё Осиёда туберкулёзни тугатиш бўйича” лойиҳаси доирасида ҳадя этилган бўлиб, Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази, вилоятдаги туберкулёз диспансерлари, касалхона ва поликлиникаларига тарқатилади.

###

USAID – дунёнинг халқаро тараққиёт соҳасидаги етакчи агентлиги ва натижалар катализатори. Қўшимча маълумот учунhttps://www.usaid.gov/central-asia-regional вэб-саҳифаси ҳамда USAIDнинг Марказий Осиёдаги фаолияти тўғрисидаги Facebookсаҳифасига https://www.facebook.com/USAIDCentralAsia  мурожаат қилинг.