АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ва маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари ўртасида доимий мулоқот механизми бўлиб хизмат қилаган «Сифат клуби»ни расман ишга туширди. Ушбу клубда Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмларни тартибга солиш билан боғлиқ янгиланишлар, муаммолар ва ечимлар доимий муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Тадбирда USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий асбоб-ускуналар экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази, Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика саноати уюшмаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вакиллари, шунингдек, 20 га яқин ишлаб чиқариш корхонасидан иштирокчилар қатнашди.
Тадбир давомида Ўзбекистонда фармацевтика саноатининг бугунги ҳолати, маҳаллий дори ишлаб чиқарувчиларнинг умумий бозорга қўшган ҳиссаси, шунингдек, фармацевтика саноатида эришилган ютуқлар, тўсиқлар ва такомиллаштириш соҳалари муҳокама қилинди. Муҳокама иштирокчиларга «Сифат клуби»нинг махсус мақсад ва вазифаларини аниқлаш имконини берди.
Тадбирда сўзга чиққан USAID миссиясининг Ўзбекистондаги Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бюроси директори, Черри Гумапас шундай деди: «Ушбу тадбир USAIDнинг фармацевтика саноатини ривожлантиришда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашга қатъий бел боғлаганлигини таъкидлайди. Юқори сифат стандартларига жавоб берадиган дори-дармонлар, шу жумладан силга қарши дори-дармонлар ишлаб чиқаришга қодир кучли маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш аҳоли саломатлиги нуқтаи назаридан ҳам, иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан ҳам муҳимдир».
Тадбир USAIDнинг «Дори воситалари сифатини ошириш плюс (PQM+)» лойиҳаси доирасида ташкил этилди ва Ўзбекистонда фармацевтика соҳасидаги манфаатдор тарафлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, аҳоли учун сифатли дори воситалари ва тиббий маҳсулотларнинг мавжудлиги ва фойдаланиш мумкилигини таъминлашга хизмат қилади.
USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификацилаш ва минтақавий савдони кенгайтириш, аҳоли саломатлигига жиддий таҳдидларни, жумладан, COVI-19ни бартараф этиш ва ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларини қондириш имкониятларини яратиш борасида иш олиб боради. Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги сайтга киринг: https://www.usaid.gov/uzbekistan.