USAID силга қарши кураш бўйича янги дастурни Ўзбекистонда ишга туширмоқда

2015 йил 20 февраль, жума куни Ўзбекистондаги АҚШ Элчиси Памела Л.Спратлен хоним ва Ўзбекистон Республикаси Соғлқни сақлаш вазири Анвар Алимов АҚШ халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) силга қарши кураш бўйича янги дастурини ишга тушириш муносабати билан ташкил этилган анжуманда иштирок этдилар. Ишга тушириш маросими «Radisson Blu Hotel Tashkent» меҳмонхонасида бўлиб ўтди ва унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа масъул шахслар иштирок этдилар.

Силга қарши кураш Ўзбекистон Ҳукуматининг устувор вазифаларидан бири бўлиб, бу нарса унинг янги беш йилга мўлжалланган Силга қарши кураш бўйича миллий стратегия дастурида акс эттирилгандир.

group of people
Ишга тушириш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа масъул шахслар иштирок этдилар. (АҚШ элчихонаси сурати)

USAIDнинг силга қарши кураш бўйича беш йиллик дастури Ўзбекистонда сил касаллигининг олдини олиш ва уни даволаш бўйича хизматларни яхшилаш борасидаги АҚШ Ҳукумати томонидан кўрсатилаётган ёрдамнинг асосий таркибий қисмидир. USAIDнинг силга қарши кураш бўйича дастури ҳимоя қилинмаган гуруҳлар ташхисдан ўтишлари ва даволанишлари учун имкониятларни кенгайтириш борасида техник ёрдам кўрсатади, шунингдек Ўзбекистоннинг Хоразм, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги беморларнинг юқори сифатли лаборатория ташхисидан ўтишларини ҳамда махсус ёндашув орқали даволанишларини таъминлайди.

USAIDнинг силга қарши кураш бўйича дастури техник соҳаларнинг кенг кўламини қамраб олади, жумладан сил билан касалланган шахсларга нисбатан халқаро андазаларга мувофиқ муомала қилиш, соғлиқни сақлаш тизимининг инсоний ва институционал салоҳиятини кучайтириш, идоралараро мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни яхшилаш, шунингдек электрон маълумотлар базасидан фойдаланишни кўпайтириш. USAIDнинг силга қарши кураш бўйича дастури аёллар, муҳожирлар, собиқ маҳбуслар ва бошқа ҳимоя қилинмаган гуруҳлар вакиллари орасида сил ҳақида хабардорликни ошириш бўйича иш олиб боради.

USAIDнинг силга қарши кураш бўйича дастури Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ДОТС маркази (бевосита кузатув остидаги қисқа муддатли силга қарши терапия курси), Саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади. Дастурнинг Ўзбекистон бўйича умумий бюджети 7 673 419 АҚШ долларини ташкил этади.

group at a table
Элчи Спратлен хоним очилиш маросимида нутқ сўзламоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)

“Сил касаллиги ҳад ёки чегара билмайди ва бу уни умумжаҳон тиббий муаммога айлантириб, ушбу муаммони тезкор ва қатъий чоралар билан ҳал этиш зарур”, деди АҚШ Элчиси Памела Л.Спратлен хоним.

USAID Ўзбекистон Ҳукуматининг сил билан касалланиш ҳолатларини камайтиришга қаратилган ҳатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

1993 йилдан буён USAID Ўзбекистонга 356 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдорда ёрдам кўрсатди.

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳақида қўшимча маълумот олиш учун бизнинг веб-сайтимизга киринг: http://www.usaid.gov/.

Америка халқи АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги орқали бутун дунё бўйича 50 йилдан ортиқ вақт мобайнида иқтисодий ва инсоний ёрдам кўрсатиб келмоқда.

group of participants
Анжуман қатнашчилари гуруҳ суратига тушмоқдалар.(АҚШ элчихонаси сурати)