USAID сув ва атроф-муҳит бўйича ўзининг янги минтақавий лойиҳасини Ўзбекистонда бошламоқда

31 март 2021 йил, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) сув ва атроф-муҳит бўйича ўзининг беш йилга мўлжалланган янги минтақавий лойиҳасини Ўзбекистонда бошлади. Лойиҳа Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ҳамда Афғонистонни қамраб олган бўлиб, Сирдарё ва Амударё дарёлари ҳавзаларида умумий бўлган сув ресурсларини бошқариш бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси Директори в.в.б. Сьюзан Файн лойиҳа бошланиши муносабати билан ташкил этилган онлайн тадбирнинг очилиш қисмидаги ўз сўзида сув ресурсларини бошқариш минтақадаги мавжуд мураккаб масалалардан бири бўлиб қолаётганлигини қайд этиб ўтди. Марказий Осиёнинг бешта мамлакатлари ҳамда Афғонистон ўзларининг чекланган сув ресурслари таъминотини тобора ўсиб бораётган аҳоли ва иқтисодиёт эҳтиёжлари билан қатъий иқлим ўзгариши шароитида мувозонатлаштириш масаласида ҳаракат қилишмоқда. “USAIDнинг ушбу янги лойиҳаси минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиё ҳамда Афғонистонда барқарорликни, иқтисодий фаровонликни ва соғлом экотизимларни тарғиб қилиш учун янада кўпроқ имкониятларни яратади. Ўзбекистон Ҳукуматини барқарор тараққиётнинг муҳимлигини англашини кўришдан хурсандмиз ва Ўзбекистондаги ҳамда минтақанинг бошқа давлатларидаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилишга интиқ бўлиб қоламиз”, – деб айтди Сьюзан Файн.

Тадбирда Сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги, Энергетика вазирликлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари ва бошқалар иштирок этишди. Тадбир давомида қатнашчилар сув – энергетика – озиқ-овқат масалаларининг узвий боғлиқлиги нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда умумий бўлган сув ресурсларини бошқариш йўлидаги мавжуд миллий ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилишди ва келгусига мўлжалланган режалар тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.

USAID ривожланиш натижаларини эришишни тезлаштириш устида иш олиб борувчи халқаро тараққиёт соҳасидаги дунёдаги етакчи агентликдир. Қўшимча маълумот олиш учун https://www.usaid.gov/central-asia-regional ҳамда Facebookдаги https://www.facebook.com/USAIDCentralAsia саҳифаларимизга ташриф буюришингиз мумкин.