USAID Ўзбeкистонда агробизнeс ривожланишини кучайтириш бўйича янги лойиҳа бошлади

Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва унга боғлиқ тармоқларда хусусий секторнинг ўсишига ёрдам берувчи, умумий қиймати 18,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган агробизнесни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаси ўз фаолиятини бошлаганлигини эълон қилди.

USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш бўйича лойиҳаси Ўзбекистонда хусусий корхоналар ишлаб чиқараётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хизматларининг миқдори, сифати ва хилма-хиллигини ошириш орқали USAIDнинг ушбу соҳадаги аввалги инвестициялари ва ютуқларига таянади. Ушбу лойиҳа мамлакатнинг ўсиб бораётган ишчи кучи учун расмий иқтисодиётдаги муҳим иш ўринларини яратишга имкон бериб, Ўзбекистоннинг хусусий секторини қўллаб-қувватлайди. Бу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонда қўшилган қийматга асосланган ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, аҳолининг ҳимояга муҳтож гуруҳлари, шу жумладан ёшлар ва аёлларни жалб қилишга,таълим муассасаларининг хусусий сектор талаблари билан боғланишини таъминлашга ҳамда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қулай шароит яратилишига кўмаклашишга қаратилган.

USAID мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги секторини қўллаб-қувватлаш бўйича бой тажрибага эга. Сўнгги ўн йил ичида USAID Ўзбекистонда боғдорчилик соҳасининг ривожланишида, совуқхона сақлаш сиғимларини, шунингдек, турли хил сақлаш ҳажмлари ва эҳтиёжлари учун бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламли таклифларни тақдим этадиган кичик, ўрта ва йирик омборхоналарни қўллаб-қувватлашда асосий роль ўйнади.

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ривожланишига асосланиб, USAID бардавом ўсишни таъминлаш мақсадида мамлакатнинг хусусий сектори билан ҳамкорлик қилади. Инвестицияларни кўпайтириш ва агробизнес самарадорлигини оширишда уларга кўмаклашиш билан бир қаторда, уларнинг сархил маҳсулот ва қайта ишланмаган маҳсулотлардан ташқари қўшимча қиймат қўшиш имкониятларини ҳам оширади.

Янги лойиҳанинг амал қилиш муддати – беш йил. USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш бўйича лойиҳаси Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқ жойларида амалга оширилиб, асосий эътибор минтақавий ва халқаро савдо ҳамкорларига қаратилиши мумкин. Лойиҳа ўз саъй-ҳаракатларини бошқа донор лойиҳалари билан яқиндан мувофиқлаштиради ва ўзининг тараққиётга қаратилган таъсирини ошириш учун ривожланиш бўйича ҳамкорларнинг манбаларидан фойдаланиш имкониятларини қидиради.

USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш, минтақавий савдони кучайтириш, соғлиққа жиддий таҳдидларни, шу жумладан COVID-19ни бартараф этиш ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун ҳукумат имкониятларини шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилади.USAID ривожланиш бўйича етакчи халқаро агентлик бўлиб, барқарор тараққиётга эришиш учун ёрдам берувчи ташкилот ҳисобланади. Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги веб-сайтга: https://www.usaid.gov/central-asia-regionalва USAIDнинг Facebook саҳифасига ташриф буюринг: https://www.facebook.com/USAIDCentralAsia.