АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси доирасида Агробизнесни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиб, хусусий маҳаллий агросаноат корхоналари ўртасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қиймат занжирини янада ривожлантириш, савдо кўлами ва ҳажмини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳамда янги бозорларга чиқиш имкониятларини оширишга қараталиган бизнес ғоялар танловини эълон қилади.
Жамғарма қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган корхоналарда янги технологияларни жорий этишини қўллаб-қувватлайди ва бу орқали уларнинг ўсишига кўмаклашади. Агросаноат корхоналарини қўллаб-қувватлаш Ўзбекистонга ўз иқтисодиётини диверсификация қилиш, минтақавий ҳамда халқаро савдо ҳажмларини ошириш имконини беради. USAID юқоридаги мезонларга жавоб бериши мумкин бўлган, ҳусусан аёллар ва ёшлар бошқарувидаги ёки уларни иш билан таъминловчи корхоналардан бизнес ғоялар бўйича таклифларни кутиб қолади.
Ушбу ташаббус USAIDнинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган беш йиллик Aгробизнесни ривожлантириш лойиҳаси томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа танланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун бутун қиймат занжири бўйлаб қўшимча қиймат яратиш имконини берувчи янги технологиялар ва замонавий бошқарув амалиётларини жорий этиш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида хусусий сектор ривжоланишини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Мазкур тадбирлар Ўзбекистонда қўшимча қиймат қўшилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш, соҳага хотин-қизлар ва ёшларни жалб этиш, таълим муассасалари ва хусусий сектор ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигида мақбул сиёсат юритишни қўллаб-қуватлашга қаратилади.
Аризалар 2021 йилнинг 16 июль санасигача қабул қилинади. Танлов концепцияси ва бизнес ғоялар бўйича таклифларингизни киритиш учун ариза намунасини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификациялаш ва минтақавий савдони ошириш, саломатлик учун жиддий хавф-хатарлар, жумладан COVID-19ни бартараф этиш, ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларига оқилона ёндашиш салоҳиятини ошириш йўлида ҳамкорлик қилади. Дастур тўғрисида батафсил маълумот: https://www.usaid.gov/uzbekistan сайтида.