ЮСАИД ўзбекистонлик фермерларга дунё бозорига чиқишда кўмаклашмоқда

2017 йилги гилос мавсумида ЮСАИД Европа ва Жанубий Осиёнинг янги экспорт бозорларига йўл очишда Ўзбекистондаги гилос етиштирувчи тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилди. Бу йил қиймати 350 минг доллар бўлган 110 тонна ширин гилос Лондон ва Сингапурдаги харидорларга сотилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон йилига 100 минг тонна гилос етиштириб, бу борада дунёда бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Бундай муваффақиятли ўсишга ЮСАИДнинг юқори қийматли боғдорчилик маҳсулотлари етиштиришга қаратилган қишлоқ хўжалиги секторини диверсификация қилишни қўллаб-қувватловчи лойиҳалари кўмаклашмоқда.

ЮСАИД лойиҳаси Ўзбекистоннинг 12 вилоятидаги 33 та туманда олиб борилиб, 2016 йилдан буён у қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва миқдорини ошириш, ишлаб чиқарувчилар учун янги бозорлар топиш ва қишлоқ хўжалигига оид таълим муассасаларини хусусий сектор билан боғлаш каби фаолиятни амалга оширмоқда.

1992 йилдан бери, ЮСАИД Ўзбекистонга 356 миллион доллардан ортиқ ёрдам кўрсатди.