USAID СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИГА 1.3 МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРИ ҚИЙМАТИДАГИ УСКУНАЛАРНИ ТОПШИРДИ

2022 йил 30 май, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган ҳолда мамлакатнинг миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўта зарур бўлган совуқ занжир ускуналари ва компьютерларни топширди. Умумий қиймати 1.3 миллион АҚШ доллари бўлган 671 та совутгич, 212 та музлатгич ва 150 та компьютерни ўз ичига олган ушбу ускуна Ўзбекистоннинг вакцинани функционал ва самарали бошқарувини татбиқ этиш қобилиятини оширади. Ушбу жуда зарур жиҳоз бутун мамлакат бўйлаб бирламчи тиббий ёрдам муассасаларига тарқатилади.

“Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги доимий ҳамкорлик COVID-19 пандемиясига қарши курашда, аҳолининг энг заиф қатламларини эмлашда, шошилинч таъминот билан таъминлашда ва иқтисодиётни тиклашни кучайтиришда ҳамда COVID-19нинг бўлажак тўлқинларига ва бошқа касалликларнинг авж олишига тайёргарлик кўриш, уларни олдини олиш, аниқлаш ва уларга жавоб беришда муҳим аҳамиятга эга”, деди USAID маъмуриятининг Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур.

Ушбу беғараз ёрдам USAIDнинг COVID-19 бўйича ёрдами учун жами 16 миллион АҚШ доллари миқдорида йирик хайрия қисмидир. USAID ўзининг ижрочи ҳамкори ЮНИСЕФ орқали Ўзбекистондаги барча болаларни эмлашни таъминлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорлик қилмоқда. Вакциналар ва уларни сақлаш ва бошқариш учун зарур бўлган самарали совуқ занжир технологияси Ўзбекистоннинг COVID-19 пандемиясига қарши кураш стратегиясининг марказий элементлари ҳисобланади.

“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига етиб борувчи функционал совуқ занжир жуда муҳим, – деди Мунир Мамадзаде, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари. “Ушбу асбоб-ускуналар Ўзбекистон халқи ўзининг асосий соғлиқни сақлаш хизматларини оладиган жойга боради. Бирламчи тиббий ёрдам даражасига сармоя киритиш одамлар ва болаларни ҳаётни сақлаб қоладиган вактсиналарга эга бўлиш учун жуда муҳим”, – дея қўшимча қилди у. 

АҚШнинг ушбу ёрдами COVID-19 вакцинасини эмлаш ҳамда 2022 йил сентабрь ойига режалаштирилган қизамиқ ва қизилчага қарши эмлаш кампаниясига ҳисса қўшади. COVID-19нинг биринчи ҳолати аниқлангандан бери АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга пандемияга қарши кураш учун 18 миллион АҚШ доллардан ортиқ миқдорда ёрдам кўрсатди. Бунга USAID маблағлари ва Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) ёрдами киради ҳамда 7 миллиондан ортиқ вакцинани ўз ичига олади.

USAID тўғрисида

USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва минтақавий савдони кўпайтириш, соғлиқ учун жиддий таҳдидларни, жумладан, СОВИД-19ни енгиш ва ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларига жавоб бериш салоҳиятини оширишда ҳамкорлик қилади. Қўшимча маълумот учун: https://www.usaid.gov/uzbekistan га ва USAIDнинг Facebookдаги саҳифасига ташриф буюринг: www.facebook.com/USAIDUzbekistan

ЮНИСЕФ тўғрисида

ЮНИСЕФ дунёнинг энг қийин жойларида муҳтож болаларга ёрдам бериш мақсадила фаолият кўрсатади. 190 та мамлакат ва ҳудудларда ҳар бир бола учун, ҳар эрда, барча учун энг яхши дунёни қуриш учун меҳнат қиламиз.

ЮНИСЕФ ва унинг Ўзбекистондаги фаолияти тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун www.unicef.uz сайтига ташриф буюринг.

ЮНИСЕФ фаолиятини Facebook,  ИнстаграмТвиттер ва Телеграм да кузатиб боринг.