Жорий йилнинг 27-28 май кунлари USAID ўзининг дастурий ҳамкори – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) билан биргаликда Ўзбекистондаги озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек яқинда ўз ваколатхонасини очган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти вакиллари учун амалий семинар ўтказдилар. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, икки энг кўп тарқалган озиқ-овқат патогенлари – Сальмонелла и Кампилобактерада аниқланган микроорганизмлар резистентлиги (МОР), Ўзбекистондаги паррандачилик саноатида антибиотикларнинг нотўғри ишлатилиши билан боғлиқ.

Мазкур тадқиқот ушбу энг кўп тарқалган озиқ-овқат патогенларига асосий эътиборни қаратган ва USAID молиялаштируви ҳисобига амалга оширилган биринчи операцион тадқиқот бўлиб, унинг давомида ўткир ичак касалликларига чалинган беморлар ва хом парранда ташхисдан ўтказилди ҳамда тегишли қаршилик моделлари ўрганилди. Амалий семинар озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи сифатида МОР бўйича хабардорликни оширди ҳамда МОРнинг бутун озиқ-овқат занжири бўйлаб тарқалиши олдини олиш ва буни назорат қилиш бўйича озиқ-овқат ишлаб чиқарилишида манфаатдор тарафларнинг масъулиятига алоҳида урғу берди.
Мазкур дастур эпидемиологик назоратга нисбатан ягоналаштирилган тиббий ёндашув учун Тошкентдаги АҚШ Элчихонаси томонидан кўрсатилаётган умумий ёрдамини ҳамда ССВ ва ҚСХВ орасидаги жавоб чораларни кучайтиради, шунингдек Касалликларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш марказлари (КНҚУООМ) ва АҚШ Мудофаага таҳдидларни камайтириш агентлиги ҳаракатларини мустаҳкамлайди (DTRA). КНҚУООМ МОР соҳасидаги тадқиқот фаолиятини бошлаш учун қўшимча равишда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти билан ишлайди (ЭМЮКИТИ). “Бўлинмас саломатлик” Концепцияси (One Health) инсонлар, ҳайвонлар ва атроф-муҳит учун соғлиқни сақлашнинг барча жиҳатлари бўйича фанлараро ҳамкорлик ва алоқаларни тарқатиш борасидаги умумжаҳон стратегиядир.
