USAID Покистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдога кўмаклашади

2021 йил 6 май, Тошкент, Ўзбекистон – АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Покистоннинг TCS Logistics компанияси билан ҳамкорликда юкларни халқаро ташишни осонлаштириш бўйича божхона шартномаси асосида Марказий Осиёда биринчи пилот лойиҳасини муваффақиятли бошлади. Ўзбекистон учун мўлжалланган доривор ўтлардан тайёрланган препаратларнинг намуна партияси 2021 йил 29 апрель куни Карачидан чиқиб кетиб, 2021 йил 4 май куни Тошкентга Карачи-Қобул-Термиз йўналиши бўйича етиб келди.

Пилот лойиҳа Марказий Осиё ва халқаро транзит учун юкларни халқаро ташиш Конвенцияси (TIR) доирасида Афғонистон ва Хитой орқали Марказий Осиё мамлакатларига турли йўналишларга чиқиш имкониятини, шу билан боғлиқ оператив ҳужжатларни расмийлаштириш ва саёҳат вақтидаги логистик муаммоларни синовдан ўтказишга қаратилган бешта босқичнинг биринчиси ҳисобланади. Тошкентга биринчи пилот лойиҳанинг муваффақиятли бажарилиши ҳар икки томондан трейдерлар ва транспорт операторлари ўртасида трансчегаравий савдо ва транзит учун TIR Конвенциясини қабул қилиш ва минтақавий савдо интеграцияси ва уланишини оширишга ишонч уйғотади.

Ушбу ташаббусни техник ва молиявий қўллаб-қувватлаш, USAID томонидан Покистоннинг минтақавий иқтисодий интеграцияси лойиҳаси орқали Покистон ҳукуматига савдо алоқаларини яхшилаш учун TIR Конвенцияси амалиётларини соддалаштиришга доимий ёрдамини кўмаклашиш орқали амалга оширилди. Белгиланган мамлакатларда пилот лойиҳаларни қўшимча қўллаб-қувватлаш яна бир USAID дастури томонидан молиялаштириладиган – Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринлари яратиш лойиҳаси томонидан таъминланади.

TCS Logistics – бу корпоратив сектор, кичик ва ўрта корхоналар ва якка тартибдаги уй хўжаликларига миллий ва халқаро миқёсда курьер орқали етказиб бериш, логистика ва электрон тижорат хизматларини кўрсатувчи Покистоннинг етакчи компанияси ҳисобланади. Бугунги кунга қадар, у Халқаро автомобил транспорти иттифоқининг рухсати билан Халқаро савдо палатасининг Покистон Миллий қўмитасидан TIR Конвенцияси доирасида амалиётларни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ягона логистика операторидир.

TIR Конвенцияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа бўйича Иқтисодий Комиссияси  шафелигида 1975 йилда имзоланган. Покистон TIR конвенциясига 2015 йил 24 июнда қўшилиб, 2018 йил 19 апрель куни «TIR амалиётлари ошириладиган мамлакат» деб эълон қилинди.  TIR конвенцияси Европа, Яқин Шарқ ва Осиёда халқаро транзит юклари учун кенг қўлланилади, шунингдек, Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатларида тез қабул қилинмоқда, бу давлатларнинг барчаси ушбу Конвенциянинг шартнома тузувчи томонлари қаторига киради.

# # #

USAID ривожланиш натижаларини эришишни тезлаштириш устида иш олиб борувчи халқаро тараққиёт соҳасидаги дунёдаги етакчи агентликдир. Қўшимча маълумот олиш учун қаранг: https://www.usaid.gov/central-asia-regional Facebookдаги саҳифа: https://www.facebook.com/USAIDCentralAsia