USAID Марказий Осиёнинг минтақавий энергетика секторини мустаҳкамлаш учун 1,4 миллион долларлик асбоб-ускуна топширди

2024 йил, 10 январь, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Тошкентдаги «Энергия» мувофиқлаштириш ва диспетчерлик марказига (МДМ) энергетика секторини бошқариш бўйича 1,4 миллион АҚШ долларлик замонавий асбоб-ускуналар ва дастурий таъминотни топширди. Расмий топшириш маросимида «Энергия» диспетчерларига минтақадаги энергия режимини сақлаш учун долзарб маълумотларни намойиш қилиш имконини берадиган илғор технологиялар намойиш этилди.

Ушбу сармоялар тармоқ барқарорлигини таъминлаш ва минтақавий энергия савдоси имкониятларини кенгайтириш учун Марказий Осиёнинг электр энергияси оқимини бошқариш ҳамда назорат қилиш қобилиятини оширади. Шунингдек, у қайта тикланадиган энергия манбаларининг жадал интеграцияси ҳамда Марказий Осиёда электр энергияси ва қувватлар бозорини жорий этиш муносабати билан ортиб бораётган муаммоларга дуч келаётган минтақавий тизим оператори сифатида «Энергия» МДМ ишини модернизация қилади.

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Акмал Жуманазаров, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник, Ўзбекистондаги USAID миссияси директори Девид Ҳофман ва «Энергия» мувофиқлаштириш ва диспетчерлик маркази директори Ҳамидилла Шамсиев бошқа юқори даражадаги вазирлик вакиллари ва энергетика секторининг муҳим манфаатдор томонлари иштирок этган маросимни очиб бердилар.

Элчи Ҳеник ўз нутқида Ўзбекистоннинг минтақа энергетика соҳасидаги муҳим ролини алоҳида таъкидлади: “Ўзбекистон марказий географик жойлашуви, бой энергия ресурслари ва асосий инфратузилмаси туфайли минтақада муҳим роль ўйнайди. Марказий Осиёнинг энергетика тизими кенгайиб, янада мураккаблашиб борар экан, энергетика соҳасини ривожлантиришни режалаштириш учун инновацион ечимлар зарурдир. Биз биргаликда қайта тикланувчи энергия манбалари тизимига ўтишнинг мураккаб муаммоларига жавоб бериш учун барқарор келажак учун пойдевор қурмоқдамиз.»

Замонавий ва ҳаётий зарур асбоб-ускуналарни етказиб бериш USAIDнинг минтақавий энергетика лойиҳаси бўлган «Power Central Asia» орқали амалга оширилиши мумкин. 39 миллион АҚШ долларни ташкил этган беш йиллик лойиҳа энергетика сектори фаолиятини яхшилаш, тоза энергияни ривожланишини жадаллаштириш, минтақавий алоқаларни кенгайтириш ва трансчегаравий энергия савдосини кенгайтириш орқали энергия хавфсизлиги ҳамда барқарорлигини оширишга қаратилган. Ушбу лойиҳа орқали USAID тоза энергияга 2,2 миллиард АҚШ доллар сармоя киритди ва шу кунгача Марказий Осиё бўйлаб 2241 мегаватт тоза энергия қувватини ўрнатишга ҳисса қўшди.

Ускунанинг ўрнатилиши АҚШ ва Марказий Осиёнинг барча бешта давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентларининг қўшма фармонида баён этилган юқори даражадаги устувор вазифаларга мувофиқ ҳолда Ўзбекистон ва бутун минтақада янада мустаҳкам ва самарали энергетика ландшафтига эришиш йўлидаги муҳим қадамдир. Уларнинг қўшма қарорида таъкидланганидек, “USAID «Power Central Asia», АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари каби C5+1 дастурлари орқали минтақавий тоза энергия савдосининг иқтисодий фойдалари ва тоза иқтисодиёт келажаги очилади”.

***

USAID дунёдаги етакчи халқаро ривожланиш агентлиги ва ривожланиш натижаларига эришиш катализаторидир. Қўшимча маълумотларни https://www.usaid.gov/uzbekistan ва USAID нинг Фейcбук саҳифасида олишингиз мумкин: https://www.facebook.com/USAIDUzbekistan