USAID Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигига 30 та GeneXpert ускунасини ҳадя қилди

2021 йил 16 декабрь, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон халқига туберкулёз касаллигини текширувчи 30 та аппаратни совға қилди.  Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тантанали маросимда USAIDнинг Ўзбекистондаги Миссияси директори Микаела Мередит қиймати 381 минг долларлик ускуналарни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собировга тантанали равишда топширди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, USAID ва халқаро ҳамкорларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли, Ўзбекистонда туберкулёз касаллиги ва улар билан боғлиқ ўлим ҳолатларини камайтириш борасида катта ютуқларга эришилди.  Бироқ, кўп дори-дармонларга турғун туберкулёз шакллари мамлакатда муҳим муаммо бўлиб қолмоқда.  USAID Ўзбекистон ва Марказий Осиёда туберкулёз касаллиги юкини камайтириш учун дори-дармонларга турғун туберкулёз шаклларини аниқлаш ва даволашни яхшилаш бўйича маҳаллий ва минтақавий салоҳиятни оширишга бел боғлаган.

USAID томонидан тақдим этилган GeneXpert ускунаси инновацион технологияси, молекуляр тестларни мисли кўрилмаган тезлик ва фойдаланишда енгиллиги билан ҳамма учун қулай келади. Аналоглари мавжуд бўлмаган, фойдаланиш учун қулай ускуналар бирламчи тиббиёт тизими ишини сезиларли даражада осонлаштиради ва шу билан бирга соҳа мутахассисларига туберкулёзнинг молекуляр-генетик диагностикасини тез суръатда ва аниқлик билан ўтказишга имкон беради.  GeneXpert диагностика усулида туберкулёзни даволашда кўп ишлатиладиган антибиотикларда бири – рифампицинга туберкулёз микобактериясининг турғунлиги аниқланади. Бу шифокорларга маълум беморни даволаш учун ҳақиқатдан ҳам самарали дори воситасини танлаш имконини беради.

Тадбир давомида Микаела Мередит шундай деди: “Бугунги тадбир USAID ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақада соғлиқни сақлаш хизматларини яхшилаш бўйича давомий ҳамкорликнинг тимсолидир. Биз Ўзбекистон ҳукумати туберкулёз касаллигини 2050 йилгача йўқ қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олганини олқишлаймиз, бу қадам ҳукуматнинг 2021-2026 йилларга мўлжалланган туберкулёз касаллигига қарши янги Миллий Стратегиясида кўрсатилган бўлиб, 2025 йилгача туберкулёз билан касалланиш даражасини 50 фоизга ва касаллик туфайли ўлим сонини 75 фоизга камайтиришдир.  Биргаликда биз Ўзбекистон фуқароларининг саломатлиги ва фаровонлигини оширишга эришамиз”.

Бугунги ҳадя чекка-чеккаларда жойлашган туман лабораторияларига туберкулёзга чалинган беморлар билан ишлаш бўйича хизматларини ошириш ва аҳолининг касалликка қарши замонавий, тезкор молекуляр тестлардан фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради. Туман лабораторияларда ушбу янги GeneXpert аппаратлари билан жиҳозлаш орқали туберкулёзни тезроқ аниқлаш имкониятига йул очиб беради.

25 йилдан ортиқ вақт давомида USAID туберкулёзга қарши курашда Ўзбекистон ҳукуматининг фахрли ҳамкори бўлиб келмоқда.  Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали биз туберкулёз касаллиги юқишини камайтиришга,  ўзбекистонлик оилалар фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиб,  Ўзбекистон ҳукуматининг соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлашда давом этмоқдамиз.

USAID дунёдаги етакчи халқаро ривожланиш агентлиги ва ривожланиш натижаларига эришиш катализаторидир. Қўшимча маълумот олиш учун https://www.usaid.gov/central-asia-regional USAIDнинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасининг Facebook саҳифасига ташриф буюринг https://www.facebook.com/USAIDCentralAsia.