АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) тўқимали экинлар ва ўсимликларнинг микрокўпайиши бўйича энг замонавий лабораторияни келтирди – бу Ўзбекистонда

2015 йил 13 февраль куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг “Қишлоқ хўжалик алоқаларини ривожлантириш” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Академик Махмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтида тўқимали экинлар бўйича энг замонавий лабораторияни очдилар. Элчи Спратлен хоним очилиш маросимида сўзга чиқди ҳамда Ўзбекистон Ҳукуматидаги ҳамкорлар билан биргаликда ускуналар билан танишди.

Мазкур технология ҳафтасига 5000 дона данакли ва уруғли кўчатлар етиштириш имкониятини беради, улар вируслардан холи ва тузга нисбатан чидамли бўладилар; кўчат етиштириш бўйича оддий ниҳолхоналар эса фақат йилнинг маълум давридагина ишлашлари мумкин. Тўқимали экинлар лабораторияси йил бўйи кўчатлар етиштириб беради.

people shaking hands
Элчи Спратлен хоним Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва лойиҳаларни мониторинг қилиш Бош бошқармаси раҳбари Абдумалик Намозовни табрикламоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)

Лойиҳа нархи деярли 300 000 АҚШ долларига тенг ва лаборатория етиштириб берган ўсимликларни реализация қилиш ҳисобига институт учун йилига камида 100 000 АҚШ доллари миқдорида фойда келтириш салоҳиятига эга ускуналар харид қилди. Лаборатория ўзбекистонлик фермерлар учун камроқ ҳаражат эвазига энг яхши сифатли кўчат ва ниҳолларни етиштириб беради.

Топшириш маросимида 50дан ортиқ иштирокчилар қатнашиб, улар орасида Ўзбекистон Ҳукуматининг расмийлари, кўчат етиштириш бўйича хусусий фирмалар вакиллари, ва энг муҳими, Тошкент давлат аграр университети талабалари бўлдилар.

group with flowers
Элчи Спратлен хоним тадбирдан сўнг гуруҳ билан суратга тушмоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)