USAID Ўзбекистонда IT соҳасида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтирмоқда

2024 йил 5 февраль, Тошкент, Ўзбекистон — АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда ахборот технологиялари (IT) соҳасида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини илгари суришга содиқлигини тасдиқлайди. Бугун USAID ҳамкорлари хотин-қизларнинг IT соҳасидаги ютуқлари ҳамда Tumaris.Tech ва FoundHer лойиҳалари натижаларини намойиш этиш учун Тошкентдаги IT Parkда тўпланди.

Тадбирда Tumaris.Tech ва FoundHer лойиҳаларининг муваффақиятини ҳамда уларнинг IT-секторида хотин-қизларнинг ўрнини кучайтиришга қаратилган таъсирини кўрсатиш мақсадида IT ParkPlug and Play Uzbekistan, шунингдек, USAID ва ҳукумат вакиллари иштирок этдилар.

2020 йилнинг июнида IT Park томонидан ва USAIDнинг тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантириш бўйича лойиҳаси кўмагида ишга туширилган Tumaris.Tech лойиҳаси ахборот технологиялари секторида тадбиркор хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича инновацион дастур ҳисобланади. Ўтган икки йил давомида Tumaris.Tech лойиҳаси нафақат Ўзбекистон ҳудудида, балки Марказий Осиё давлатларидан ҳам иштирокчиларни жалб этиб, 200 дан ортиқ хотинқизни ўқитиш, 46 та стартап лойиҳасини қўллаб-қувватлаш ва 50 та технологик маҳсулотни ишга тушириш орқали ўз фаолияти географиясини кенгайтирди.

Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилган FoundHer лойиҳаси Ўзбекистонда истиқболли бизнес ғояларни излаш билан шуғулланиб, олти ой давомида бизнесни ривожлантиришга ҳисса қўшди. FoundHer лойиҳаси Марказий Осиёда ахборот технологиялари соҳасида хотин-қизлар учун тенг шарт-шароитларни яратишга содиқлигини намойиш этиб, тренинглар ва мураббийликни ташкиллаштиришга кўмаклашди, бунинг натижасида лойиҳа иштирокчиларининг Кремний водийсига сафари ҳамда АҚШда 2023 йилдаги Қишки саммитда иштироки таъминланди.

USAIDнинг гендер тенглик ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича бош мувофиқлаштирувчиси Жамила Бижио тадбирда иштирок этиб, лойиҳаларнинг ютуқлари ва натижаларидан мамнун эканини билдирди. «Бугун биз хотин-қизлар бошчилигида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг улкан ютуқларини нишонлаётган бир пайтда сизнинг олдингизда туриш мен учун катта шараф. Бугунги учрашув – бу тадбиркорлик соҳасидаги инновацион ютуқларнинг намойишигина эмас. Бу стартап экотизимларини ривожлаништиришда хотинқизлар асосий ўринга қўяётган қатъият, ноодатий фикрлаш ва иродадан далолатдир”. Шунингдек, Ж.Бижио инновациялар ва барқарор ривожланишни рағбатлантиришда гендер хилма-хилликнинг таъсирини таъкидлаб, стартаплар соҳасида иқтидорли ва етакчиликка интилувчи хотин-қизлар сони тобора ўсиб бораётганлигини қайд этди. «Бугун биз қийинчиликларни енгиб ўтган ҳамда ўз иқтидорини намойиш қилиш  ва мақсадига эришиш йўлидан бораётган ушбу илҳомлантирувчи стартапчи аёлларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун тўпландик,» дея қўшимча қилди Бижио хоним.

USAID тараққиёт бўйича дунёдаги етакчи агентлик ва ривожланиш соҳасида натижаларга эришиш «катализатори» ҳисобланади. Қўшимча маълумот учун https://www.usaid.gov/uzbekistan ва https://www.facebook.com/USAIDUzbekistan саҳифаларига ташриф буюринг. USAIDнинг тадбиркорлик ва бизнес муҳитини ривожлантириш бўйича лойиҳаси хақида қўшимча маълумот учун https://www.facebook.com/FGICentralAsia саҳифасига ташриф буюринг.