USAID қишлоқ хўжалиги дастурининг беш йиллик ютуқлари сарҳисоби

2020 йил 27 октябрьТошкентЎзбекистон – Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш дастурининг муваффақиятли якунига бағишланган тадбири бўлиб ўтди. Виртуал тарзда ўтган маросимда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Роземблюм, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари ва халқаро донорлар ҳамжамияти вакиллари иштирок этди. Шунингдек, тадбирда USAIDнинг қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш дастури билан узоқ йиллардан бери ҳамкорлик қилиб келаётган давлат ва хусусий сектор вакиллари ҳам қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққан элчи Дэниэл Роземблюм шундай деди: “Ўзбекистондаги боғдорчилик соҳаси USAID кўмаги натижасида сўнгги беш ярим йилда шубҳасиз янада мустаҳкамланиб,  рақобатбардошлиги ошди. USAID кўмагида ўзбек корхоналари янги технологиялар ва қишлоқ хўжалигининг янги амалиётларини жорий қилди ва стратегик инвестицияларни жалб қилиш орқали ўз фаолиятини кучайтирди. Бундан ташқари, лойиҳа ҳамкорларининг чет элга мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми 2015 йилдан бери 250 фоизга ўсди, ўзбек фермерларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги даромади эса 2 баробардан зиёд ошди”.

USAIDнингқишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш лойиҳаси ишга туширилгандан бери юқори қўшимча қийматли тижорий боғдорчиликни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат ва хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиб келди. Дастур ўз фаолияти давомида таъминот занжирининг барча иштирокчилари, шу жумладан, мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш, совутиш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи 510 ташкилот ва корхоналарнинг таъминот занжирларини мустаҳкамлаш учун маҳаллий ҳамкорларни ўзаро боғлади ва экспорт қилувчиларнинг чет эллик харидорлар билан алоқасини ўрнатиб, янги бозорларга чиқишини йўлга қўйди.

Дастур орқали USAID мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасининг хусусий секторига 23 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя жалб қилди. Натижада боғдорчилик ерларининг 11,4 фоизида қишлоқ хўжалиги амалиётлари яхшиланди ва соҳа ишлаб чиқарувчиларининг 55,1 фоизи янги амалиётларни ўзлаштиришига сабаб бўлди.

Шунингдек, мутахассислар ва дастур фаолияти доирасида пайдо бўлган янги 75 маслаҳат хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан биргаликда USAID маҳаллий ҳамкорлари учун 100 минг соатдан ошиқ тренинг машғулотлари ташкил қилди. Ушбу тренинглар давомида ёзиб олинган ҳаваскор видеолар YouTube сайтига ҳам жойлаштирилди ва ҳозиргача 4 миллион мартадан ортиқ кўрилди.

Америка халқи USAID орқали 1993 йилдан бери Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. USAID ривожланиш бўйича етакчи халқаро агентлик бўлибкўзланган натижаларга эришишда катализатор вазифасини ўтайдиҚўшимча маълумот учун қуйидаги ҳаволага мурожаат қилингhttps://www.usaid.gov/uzbekistan.