2022 йил 16 декабрь, Тошкент, Ўзбекистон – Бугун AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) фермерларни ўғитлардан фойдаланишнинг илғор тажрибаларини ўқитиш бўйича танлов эълон қилди. Танловда Ўзбекистондаги хусусий сектор компаниялари ва жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин. Аризачилар тупроқ таҳлили, мева-сабзавотчилик ва ем-хашак экинлари учун ўғитларни тўғри танлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича 5000 нафаргача фермерни ўқитиш учун молиялаштириш сўрашлари мумкин.
USAIDнинг Ўзбекстондаги миссияси директори Микаэла Мередит шундай изоҳ берди: “USAID Ўзбекистон ҳукумати ва агробизнес вакиллари билан ҳамкорликда мамлакатдаги ишлаб чиқарувчиларга маҳаллий ва халқаро бозор талабларини қондириш, қишлоқ хўжалигидаги маҳсулдорликни кўпайтириши ва даромадларни оширишда ёрдам беради. Агар агробизнес вакиллари ўғитдан самарали фойдаланса, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи пасайиб, ишлаб-чиқариш ҳажми ошади, бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги соҳасининг юксалишига хизмат қилади”.
Жорий йилда USAID Ўзбекистон фермерлари ва ўғит ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш орқали арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга ёрдам бериш учун қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг қўшимча маблағ ажратганини эълон қилган эди. Мазкур танлов USAIDнинг Ўғит ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва улардан самарали фойдаланиш жамғармаси доирасида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати кимёвий моддаларни хавфсиз бошқариш, шу жумладан хавфли кимёвий моддаларни рўйхатга олиш, лицензиялаш ва сақлаш бўйича қонунлар ва қоидалар базасини яратди. Агрохимикатларни қўллаш бўйича индивидуал тренинглар фермерларга мева-сабзавотчилик ва ем-хашак экинларини янада самарали етиштиришга ёрдам беради ва атроф-муҳит ифлосланиши ва тупроқ деградацияси хавфини камайтиради.
Аризаларни 2023 йилнинг 16 январигача қабул қилинади. Танлов шартлари ва аризалар намунасини бу ердан юклаб олиш мумкин.