6 Август, 2019 йил
Ҳамюртларимизнинг иккита стартап лойиҳаси шу йилнинг ноябрь ойида Амстердамда ўтказиладиган Global Climate Launchpad 2019 тадбирида иштирок этиш учун саралаб олинди. Миллий босқичда ўтказилган танловнинг биринчи поғонаси қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун мўлжалланган сувда эрийдиган ва биологик чирийдиган плёнка ишлаб чиқариш бўйича стартап яратган “ВИОМ” гуруҳига насиб этди. Иккинчи ўринда – “Протеус” жамоаси бўлиб, ушбу жамоа аъзолари аддитив технологиялар (3D-печать) асосида автоном мини ва микро гидроэлектр станциялари ишлаб чиқишни йўлга қўйишни мўлжаллаган.
Ғолибларни аниқлаш учун танлов сув ресурслари, иқлим ўзгариши ва бошқа экологик секторлар борасидаги стартапларни жадаллаштириш эвазига экологик бизнес ечимларни тарғиб этувчи Сув ресурслари учун ўзбек инновацион ечимлар лабораториясида бўлиб ўтди. Қўшма Штатлар Сув ресурслари бўйича инновациялар лабораторияни АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали қўллаб-қувватлаши билан фахрланади.
“Экологик ташкилотлар шунчаки иқтисодий имкониятлардан кўра кўпроқ наф келтиради, Улар қимматбаҳо табиий ресурсларни келгуси авлодлар учун сақлаб қолишга ёрдам беради”, – деди USAIDнинг Марказий Осиёдаги Минтақавий миссияси директори Кристофер Эдвардс.
Бу йили Ўзбекистон яшил бизнес ғояларининг энг йирик глобал жадаллаштирувчи механизми бўлиб хизмат қиладиган, 50 дан ортиқ давлатларда инновацион ечимларни қўллаб-қувватловчи “Climate Launchpad” стартаплар танловида илк маротаба иштирок этди. USAIDнинг “Ақлли сув” дастури доирасида “Water Solutions Innovations Lab” жадаллаштирувчи дастури томонида ўтказиладиган тадбир талабалар, ёш олимлар ва тадбиркорларнинг сув таъминоти, муқобил энергия манбалари, энергетик самарадорлик, қишлоқ хўжалиги ҳамда иқлим ўзгаришига қарши кураш учун сув таъминоти соҳаларидаги бизнес-ғоялари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган.
Барча жамоалар ва уларнинг яшил бизнес борасидаги ғоялари билан батафсил танишиш учун, марҳамат, қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: http://smartwaterlab.uz/novosti-akseleratora/demo-day-6-august/