12 декабрь, 2018 йил
Тошкент
Америка Қўшма Штатлари бугун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИ ФваП ИАТМ), шунингдек Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан ҳамкорликда сил касаллиги (СК) борасида жамоат хабардорлигини ошириш мақсадида «Сил касаллиги ёш рассомлар нигоҳида” деб номланувчи тасвирий санъат кўргазмасини очдилар.
Миллий рассомлик ва дизайн институтидан ўттиз олти нафар ёш рассом СКнинг олдини олиш, аниқлаш ва даволаш ҳамда СК ташҳисидан сўнг кўпинча юзага келувчи ижтимоий тамғалашга қарши курашишда жамоатчиликнинг ёрдамини шакллантириш нақадар муҳим эканлигини ифодалаш мақсадида ўзлари яратган 56 та санъат асарини тақдим этадилар.
«USAID укитиш дастури туфайли, биз, Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари, сил касаллиги – жиддий, аммо даволаш мумкин булган, бу касалликни узок ва мураккаб даволаш кераклиги, ва якинларининг ердамисиз касалликни енгиш кийин эканлигини билиб олдик. Менинг санъат асарим сил касаллигини даволаш ва бемор учун жуда зарур булган кариндошларининг куллаб-кувватлаши ахамиятига багишланган”, – дейди санъат асарлари кургазмасида асосий совринни кулга киритган Зарнигор Абдуваитова.
Мазкур кўргазма АҚШнинг Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (USAID)нинг Силга қарши кураш бўйича дастури доирасида ташкил этилмоқда. Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Ҳукумати, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари ҳамда талабалар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
USAID аҳолини, шу жумладан аҳолининг заиф қатламини даволаш учун сил касаллигини олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашни янада самаралироқ таъминланишига кўмаклашган холда, сил касаллигига қарши Миллий дастурини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини қўллаб-қувватлаб келмоқда.