АҚШ сил касаллигини ёритган оммавий ахборот воситалари ходимларини тақдирлади

Силга қарши кураш бўйича оммавий ахборот воситаларининг ролини оширишга бағишланган давра суҳбатида АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Ўзбекистонда «Сил касаллигини оммавий ахборот воситаларида энг яхши ёритган» журналистлар учун мукофотлар тақдим этди. Мукофотлар мамлакатимизда сил касаллигига қарши курашда фуқоролик жамиятининг ҳиссаси ҳақида босма нашр, интернет, телевидение ва радиодаги энг яхши материал учун махсус мукофотга қўшимча равишда тақдим қилинди. USAID ушбу тадбирга ўз ҳамкорлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиология ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон Журналистларни тайёрлаш маркази билан бирга ҳомийлик қилди.

Сил касаллигини олдини олиш ва даволаш мумкинлигига қарамай, касалликдан ҳар йили тахминан 1,5 миллион киши ҳалок бўлмоқда. Сил касаллиги тарқалишининг асосий сабаби жамиятда касаллик ҳақида хабардорликнинг етишмаслигидадир, аммо оммавий ахборот воситалари, беморларга алдамчи афсоналар ва нотўғри тушунчаларга қарши курашига қаратилган дастурларнинг саъй-ҳаракатларни камайтириш учун  ва силга қарши курашда, айниқса, асосий хабарлар ва маълумотлар беришда самарали бўлиши мумкин.

2015 йилдан буён USAID Ўзбекистондаги 200 нафар ўзбекистонлик журналистларга сил билан кассаланиш ҳақида тезкор, аниқ маълумот, хабар бериш учун жамоатчилик билан уйғун тарзда ҳамкорлик қилмоқда. Тренинглар билан бир қаторда, USAID Журналистларни тайёрлаш маркази ва Силни назорат қилиш бўйича миллий марказ билан биргаликда мунтазам равишда журналистика танловларини қўллаб-қувватлайди, шу жумладан, ҳар йили ўтказиладиган «Олтин қалам» танловида махсус мукофот тақдим этади. Ушбу тадбирлар Ўзбекистондаги сил касаллиги ва силга чалинганликнинг олдини олишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтиради.

Давра суҳбати иштирокчилари соғлиқни сақлаш тизими ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликни такомиллаштириш йўлларини, силга қарши янада кенгроқ ва самарали ҳисобот бериш зарурлигини муҳокама қилди. Мукофот топшириш маросимида сил касаллиги мавзусидаги «Энг яхши ахборотни тарқатиш танлови»нинг қуйидаги ғолиблари эълон қилинди:

  • Босма нашр: Аминов Шавкат (“Адолат кучи” газетаси, Қашқадарё вилояти)
  • Интернет: Каримова Лобар (silning-davosi-bor.uz сайти, Қашқадарё вилояти)
  • ТВ: Қиличева Лобар (Бухоро вилоят телерадиокомпанияси, Бухоро вилояти)
  • Радио: Барноева Фароғат (Навоий вилоят радиоканали, Навоий вилояти)
  • Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг сил касаликка қарши курашда қўшган ҳиссаси учун энг яхши материал: Оймаматова Зуҳра (“Воҳа” Интернет телеканали, Қашқадарё вилояти)

Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган USAIDнинг умумий қиймати 7.6 миллион долларлик бўлган, беш йиллик «Силга қарши кураш» бўйича кўмак дастури сил касаллигини камайтириш ва Ўзбекистондаги ушбу касалликнинг турли дори-дармонларга турғун турининг олдини олишни мақсад қилиб қўйган. Мазкур дастур соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, идоралараро мувофиқлаштириш ва ҳакмкорликни такомиллаштириш, шунингдек, сил касаллигини даволаш, профилактикаси, диагностикасидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича кўплаб тадбирларни қамраб олади.

Қўшимча маълумот учун, мурожаат қилинг,
Екатерина Годунова
Ўзбекистондаги USAIDнинг Силга қарши кураш дастури
тел: +998974446982
электрон почта: egodunova@projecthope.org