Америка Қўшма Штатлари Тошкент вилоятида интенсив боғни ишга туширди

Америка Қўшма Штатлари, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан хамкорликда Вазирликнинг Агроинновацион марказида намунали олма боғининг очилишида иштирок этди. АҚШнинг Ўзбекистондаги муваққат ишончли вакили Лесли Вигери очилиш маросимида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг инвестиция ва мониторинг бошқармаси бошлиғи Абдумалик Номозовга хамрох бўлди.

Агроинновацион маркази Ўзбекистон бўйлаб боғдорчилик мутахассислари учун мева ва сабзавотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлашнинг инновацион ёндашувлар буйича тадкиқот ва таълим маркази сифатида фаолият юритади. Марказнинг ташкил этилишида USAID, KOICA ва Корея Қишлоқ Жамияти Корпорацияси фаол қатнашдилар. USAID 0.5 гектарли намунали олма боғини яратди ва бозорда талаб юқори бўлган «Golden Delicious», «Star Crimson», ва «Saltanat» каби махсулдорлиги ва қиймати юқори бўлган олма кўчатлари билан таъминлади.

Бундан ташқари, USAID ўғитни сув орқали юборишни ўз учига олувчи томчилаб суғориш тизими, вертикал панжара тизими ҳамда дўл ва ортиқча ультрабинафша нурларидан ҳимояловчи тўрлар билан жиҳозлаб, инновацион интенсив боғнинг яратилишини қўллаб-қувватлади. USAID боғнинг доимий мониторинги ва ўсимликлар омон қолишини таъминлаш учун тезкор чораларни кўриш бўйича марказ ходимларига тренинглар ташкил этди. Соя бериш коэффициэнти 75% бўлган полиэтилен тўрлар ёз мавсумида ультрабинафша нурлар орқали усимликларни қуёш уриши хавфини камайтиради. Ушбу тўрлар дўл ва қушларга ҳам қарши ҳимояни таъминлаб беради  ва шу йўсин хосилни оширади.

KOICA, иссиқхоналарининг барча электроэнергия эҳтиёжларини қопловчи 16кВли қуёш панель тизимини ўз ичига олувчи 0.5 гектарли замонавий иссиқхонани қурилишига кўмак берди. Корея Қишлоқ Жамияти Корпорацияси эса хозирда 1000 тонна сиғимли замонавий совуқ сақлайдиган омборни қурмокда.

Маросимда, АҚШнинг Ўзбекистондаги муваққат ишончли вакили Лесли Вигерининг қайд этишича: «ўзининг серхосил тупроғи, мўътадил иқлими ва хосилдорлиги юқори бўлган мевалари, сабзавотлари ва ёнғоқлари билан Ўзбекистон юқори сифатли боғдорчилик маҳсулотлари бўйича Марказий Осиёнинг етакчи экспортчисига айланиши мумкин. Биз бугун ташриф буюрган бу каби марказлар мухимдир, чунки улар Ўзбекистоннинг юқори сифатли мева ва сабзавотларида сотувга чиқишдан аввал қўшимча қиймат ортиши учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни яратади, синовдан ўтказади ва намоиш этади.»