АҚШ Марказий қўмондонлигининг инглиз тили ўқитиш бўйича ҳамкорлиги

АҚШ Мудофаа вазирлигининг уч нафар инглиз тили мутахассиси 18 июлдан 29 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги инглиз тили ўқитувчилари учун семинар ўтказишда вазирлик билан ҳамкорликда иш олиб борди. Мудофаа вазирлиги қошидаги турли муассасалар, жумладан Тошкентдаги Қуролли кучлар академияси, Қарши, Чортоқ ва Самарқанддаги сержантлар тайёрлаш мактаби, шунингдек, Тошкент ва Самарқанддаги олий ҳарбий мактабнинг 16 нафар инглиз тили ўқитувчилари ўн кунлик инглиз тили дастурида иштирок этди.

Америкалик инглиз тили мутахассислари Эмили Ромеро, Рэйчел Мэтьюз ва Ҳилари Симмс АҚШ ҳукуматига қарашли мудофаа соҳасига оид тиллар институтидаги Инглиз тили марказида меҳнат қилади. Икки ҳафта давомида бу мутахассислар Ўзбекистонда машғулот ўтиш ва ўзбекистонлик профессионаллар билан ўзаро муносабатга киришишдан мамнун бўлди. Мазкур интерактив семинар Мудофаа вазирлиги тизимида инглиз тили ўқитиш дастурини қўллаб-қувватлаш ҳамда Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга имкон яратди.

АҚШ Марказий қўмондонлигининг инглиз тили ўқитиш бўйича ҳамкорлиги