Жорий йилнинг 3-5 июнь кунлари АҚШ Савдо вазирининг Глобал бозорлар бўйича ёрдамчиси ҳамда Америка ва хорижий тижорат хизмати Бош директори Арун Кумар Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Элёр Ғаниев ҳамда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан расмий учрашувлар ўтказди.
Ўз ташрифи давомида Савдо вазири ёрдамчиси Арун Кумар шунингдек давра суҳбатида ҳам иштирок этди ва унда Америка корхоналари, Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси вакиллари ва Ўзбекистон Ҳукумати вакиллари қатнашдилар. Бундан ташқари жаноб Кумар Тошкент шаҳридаги «General Motors Powertrain» заводи билан танишиб чиқди ва тарихий Самарқанд шаҳрини зиёрат қилди.

АҚШ Савдо вазири ёрдамчисининг ташрифдан мақсади икки томонлама иқтисодий ва савдо алоқаларини янада ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги бизнесни ривожлантириш бўйича Ҳаракат режасини муҳокама қилишдан иборат бўлди. Тарафлар шунингдек икки давлат ўртасидаги бизнес алоқаларни кўпайтириш имкониятини муҳокама қилдилар.
2014 йилнинг 13 март куни Арун М.Кумар АҚШ Сенати томонидан АҚШ Савдо вазирининг Глобал бозорлар бўйича ёрдамчиси ҳамда Америка ва хорижий тижорат хизмати Бош директори лавозимига тайинланди. Мазкур лавозимда жаноб Кумар АҚШ Ҳукумати учун савдо ва инвестицияларни ривожлантириш борасида фаолият юритади. АҚШнинг 100дан ортиқ шаҳарларида ҳамда 72та халқаро бозорларда ваколатхоналарга эга бўлиб, у шунингдек америкалик экспортчилар бозорларга яхшироқ кириб олишлари учун ҳаракат қилувчи Халқаро савдо маъмуриятининг етакчи мансабдор шахси сифатида ҳам фаолият олиб боради.
Ўзбекистондан ташқари ушбу сафар давомида АҚШ Савдо вазири ёрдамчиси жаноб Кумар Хитой ва Қозоғистонга ҳам ташриф буюрди.
