3 апрель куни АҚШ Элчиси Памела Спратлен хоним ва Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев Хорижий ҳисоб рақамларининг солиқ бўйича мувофиқлиги ҳақидаги Қонун (FATCA) борасидаги халқаро солиқ қонунчилигини яхшилаш мақсадида Ҳукуматлараро битимга (ҲАБ) имзо чекдилар.
Ўзбекистон АҚШ билан FATCA бўйича Ҳукуматлараро битимни имзолаган биринчи Марказий Осиё давлатидир. Ушбу ҲАБ Ўзбекистонда фаолият юритаётган АҚШ фуқароларининг АҚШ солиқ қонунчилигига риоя этишларини таъминлайди.