
2018 йил 17 октябрь
Тошкент, Ўзбекистон
Бугун жаҳоннинг 27 та мамлакатларидан 1000 дан ортиқ давлат ва хусусий бизнес вакиллари Марказий ва Жанубий Осиё, Европа ҳамда Америка Қўшма Штатларидан Тошкент шаҳри Ёшлар Ижод Саройида ташкиллаштирилган Саккизинчи Марказий Осиё савдо форумида (CATF) иштирок этиш учун ташриф буюришган. Мазкур бизнес-форум Ўзбекистонда илк бора бўлиб ўтмоқда.
Марказий Осиёда АҚШнинг Халқаро Ривожланиш Агентлиги (USAID) ва Ўзбекистон Республикасининг Ташқи савдо Вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу йиллик форум минтақавий савдони кенгайтиришга кўмаклашувчи ишлаб чиқарувчилар учун тўғридан-тўғри бизнес тармоқларини таклиф этиш ва ривожлантириш имкониятлари орқали алоқа ўрнатиш негизи ҳамда минтақадаги чегаралараро савдони ривожлантириш учун мулоқот ва музокаралар воситаси ҳисобланади. Бу йилги форумнинг мавзуси «Савдо ва инвестицияни ривожлантиришда янги йўналишлар» Марказий Осиёнинг минтақавий ва халқаро савдо учун очиқлиги ортишини акс эттиради, бу айниқса Марказий Осиёдаги савдони молиялаштиришга эътибор қаратилган ҳолда, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръатларини оширишга, мақбул инвестиция ва бизнес иқлимини шакллантиришга шунингдек, туризмни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада кенгайтиришга имконият яратади.
АҚШ нинг Ўзбекистондаги Элчихонасининг вақтинча бошқарувчиси Алан Мельтцер, форумда сўзга чиқиб, Марказий Осиё савдо форуми каби учрашувлар муҳимлигини таъкидлаган: «Борган сари мураккаблашаётган ва алоқалари ривожланаётган жаҳон шароитида биз тезкор ҳал қилишни талаб этадиган янги муаммоларга дуч келамиз. Бу янги муаммолар янги имкониятларни ҳам очиб беради. Ҳозир, ҳар қачонгидан ҳам, бизга ушбу форум каби, иш ҳамкорлигини йўлга қўйиш, ғоялар алмашиш ва янги бозорларга кириш имконини берувчи тадбирлар керак бўлади».
Савдо кўргазмасида бутун минтақа бўйлаб турли соҳаларда, шу жумладан транспорт, туризм, ахборот технологиялари, жиҳоз-ускуналарни ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотини ишлаб чиқариш, унга ишлов бериш каби йўнашлишларда фаолият юритувчи 100 дан ортиқ корхоналар ўз маҳсулотини намойиш этмоқда. Минтақавий даражада корхоналар ривожланишига кўмаклашиш ва савдонинг чегараларо кенгайишига қаратилган фаолият орқали USAID хусусий секторнинг кўпроқ турли-туманлиги ва рақобатбардошлигини ривожланишига ва экспорт маҳсулотини яратишига кўмаклашади.
Ушбу форум ташкилотчиси USAID нинг Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринларини яратишга оид лойиҳаси бўлиб, унинг фаолияти Марказий Осиёнинг бешта давлатида мева-сабзавот, туристик, транспорт ва логистика соҳаларида экспорт ва ва бандликни оширишга қаратилган. Минтақадаги компанияларнинг рақобатбардошлигини ошириб, савдодаги тўсиқларни бартараф этиб, USAID экспорт салоҳиятини ошириш учун барқарор ва рақобатбардош хусусий секторнинг қарор топишига кўмаклашади.
ҲАМКОРЛАР
Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси
«Cert Academy» халқаро тренинг компанияси
Agrobiz.kz – Қозоғистон қишлоқ хўжалик портали
«Crown Agents» халқаро нотижорат ташкилоти
«DAMU Logistics» (Казахстан)
Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг (ЕТТБ) савдога кўмаклашиш дастури
GIZ «Марказий Осиёда савдони енгиллаштириш» минтақавий дастури
Travelport технологик компанияси
ОБСЕ нинг Ўзбекистондаги мувофиқлаштирувчиси Офиси томонидан амалга оширилган AgroMart лойиҳаси
БМТ РД нинг «Савдога кўмаклашиш» минтақавий лойиҳаси, Финляндия ҳуқумати томонидан молиялаштирилади
АЛОҚАЛАР:
USAID нинг Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринларини яратишга оид лойиҳаси Проект
Т.: +7 701 756 33 67 Assel_Choibekova@dai.com
www.catradeforum.org – #catf2018