АҚШ ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги болаларга COVID-19ни тушунишда ёрдам бериш мақсадида “Sesame Workshop” билан ҳамкорлик қилмоқда

COVID-19 пандемиясига жавобан, АҚШ USAID орқали ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда машҳур “Сезам кўчаси” телевизион-таълимий дастур ижодкорлари бўлган “Sesame Workshop” (Сезам семинари) билан биргаликда соғлиқни сақлаш ва хавфсизликка оид муҳим хабарларни тарқатиш бўйича иш олиб бормоқда. “Sesame Workshop”нинг медиа-контенти саналган “Ўзаро ғамхўрлик” тўплами пандемия даврида болажонлар ва уларнинг оилалари дуч келадиган муаммоларни ҳал қилиш учун махсус ишлаб чиқилган. “Ўзаро ғамхўрлик” ташаббуси касалликнинг олдини олиш, қўлларни ювиш ва бошқа соғлом турмуш тарзига риоя этишдан тортиб ижтимоий-эмоционал мавзулар, шу жумладан касаллик, зўриқиш ва ушбу “янги одат”ни енгишгача бўлган кенг кўламли мавзуларни қамраб олади.

USAID Халқ таълими вазирлиги билан телевизион эфир ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш учун мўлжалланган 11 та сегмент устида ишлайди. Босма маҳсулотлар ушбу тўпламнинг бир қисми бўлиб, тарқатма материаллар, плакатлар ва эълонлар тахтаси оммавий-ижтимоий материалларни янада бойитади. Оммавий эълонлар июнь ойи ичида ўзбекчалаштирилиб, мавжуд тегишли платформа ва иловалар орқали тарқатилади.

COVID-19 пандемияси билан боғлиқ фавқулодда ҳолат бутун дунёда ёш болалар ва уларнинг оилалари учун кескин ўзгариш ва ноаниқликларни келтириб чиқарди. Болажонлар учун одатда доимий ва мунтазам равишда мактаб ва бошқа тадбирларда тақдим этилувчи хавфсизлик ҳамда қулайлик манбалари кескин ўзгаришга юз тутди. Мактабларнинг ёпилиши ва ижтимоий чеклов чоралари келтириб чиқарган янгича воқеликлар ота-оналар ва болажонларга ғамхўрлик қилаётганлар учун ҳам ўз таъсирини ўтказди. “Sesame Workshop” билан ҳамкорлик қилган ҳолда Қўшма Штатлар Ўзбекистондаги болалар ва оилаларни соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқироз даврида билим олиш ва биргаликда ўйнаш учун керакли ресурслар билан таъминлайди.

USAID халқаро тараққиёт бўйича дунёдаги етакчи агентлик ва ривожланиш соҳасида натижаларга эришиш «катализатори» ҳисобланади. Қўшимча маълумот учун, марҳамат, қуйидаги манбалардан фойдаланинг: https://www.usaid.gov/central-asia-regional ва  USAID/CentralAsia’sFacebook саҳифаси: https://www.facebook.com/USAIDCentralAsia