АҚШ-Ўзбекистон фан ва технология бўйича қўшма қўмитасининг мажлиси

29 июнь куни фан ва технология бўйича Қўшма қўмита мажлисининг (ҚҚМ) оралиқ таҳлилига оид видеоконференциясида АҚШ ва Ўзбекистон икки томонлама фан ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканини намойиш этди.

group at a table
АҚШ-Ўзбекистон ҚҚМ вакиллари фан ва технология бўйича икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилмоқда. (АҚШ Элчихонаси сурати)

 

АҚШ давлат департаменти қошидаги Фан ва технология бўйича ҳамкорлик идораси директори Женифер Ҳаскел Вашингтонда туриб АҚШ делегациясига бошчилик қилди.  Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси (ФТРМҚ) раиси ўринбосари Одилхўжа Парпиев эса Тошкентда туриб Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилди. ҚҚМ илк бор 2014 йил май ойида ўтказилган бўлиб, у энергетика, қишлоқ хўжалиги ва далилларга асосланган тиббиёт соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун Иш режасини тузишга сабаб бўлган ва бу режа 2015 йил февраль ойида ФТРМҚ томонидан тасдиқланган.

group at a table
АҚШ-Ўзбекистон ҚҚМ вакиллари фан ва технология бўйича икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилмоқда. (АҚШ Элчихонаси сурати)

Оралиқ таҳлилда АҚШ ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи ҳамраислари иш режасининг бажарилишига оид маълумотларни тақдим этди. Доктор Парпиев Ўзбекистон томони “яхшироқ натижаларга эришиш учун фан ва технология бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр” эканини билдирди. Америкалик ва ўзбекистонлик олимлар ушбу ҳамкорликни давом эттириш учун мунтазам мулоқот олиб боришади. Навбатдаги ҚҚМ 2016 йил бўлиб ўтади.