АҚШ-Ўзбекистон йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларга доир

19 январь куни, Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал олтинчи АҚШ-Ўзбекистон Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар учун Вашингтонга ташриф буюрган Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегациясини самимий кутиб олди. Маслаҳатлашувлар доирасида делегация сиёсий ўзгаришлар, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат, таълим ва маданий алмашинув, иқтисодий ривожланиш ва савдо, шунингдек, бошқа ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Бошқарув ва ресурслар бўйича Давлат котибининг ўринбосари Хизер Хиггинботом ва бошқа юқори лавозимли расмийлар билан учрашди.

АҚШ элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан
АҚШ элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан

2009 йили йўлга қўйилган Йиллик маслаҳатлашувлар икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича ҳамкорлик учун ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ҳамда умумий вазифалар ва имкониятларни кенгайтиришга қаратилган сиёсий мулоқот саналади. Қўшма Штатлар бундай очиқ ва конструктив мулоқот асосида Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш тарафдоридир.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Ниша Десау Бисвал билан
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Ниша Десау Бисвал билан