АҚШнинг янги ўзбек чегара пости қурилишига кўмаги

U.S. Helps Construct New Uzbek Border Post

2016 йил август ойида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Лессли Вигери Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган янги қўриқлаш постининг очилиш маросимида иштирок этди. Ўзбекистон чегарачилари қўмондони, генерал-майор Рустам Эминжанов мезбонлик қилган тадбирда янги бинолар ва уларда мавжуд имкониятлар намойиш этилди. АҚШ Марказий қўмондонлиги ушбу лойиҳа учун маблағ ажратди, ўзбекистонлик бир корхона эса унинг қурилишини якунлашга масъул бўлди. Мазкур муваффақиятли АҚШ-Ўзбекистон қўшма лойиҳаси одамларнинг чегарадан ноқонуний ўтиши ва миллий чегаралар оша контрабандага қарши курашдаги халқаро мақсадга жавоб беришда ҳар икки мамлакатнинг манфаатларига хизмат қилади. АҚШ ушбу икки томонлама ташаббусни қўллаб-қувватлашдан мамнун бўлди.

АҚШнинг янги ўзбек чегара пости қурилишига кўмаги