АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Мамадали Маҳмудов вафоти муносабати билан ҳамдарлик билдиради

2020 йил 20 октябрь

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 16 октябрь куни COVID-19 туфайли 79 ёшида вафот этган таниқли ёзувчи ва собиқ сиёсий маҳбус Мамадали Маҳмудовнинг оиласи, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдарлик билдиради.

17 йил давомида сиёсий маҳбус бўлган Мамадали Маҳмудов Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича етакчи кашшофлардан бири сифатида тан олинган.

Мамадали Маҳмудовнинг қайноқ фаолияти қарийб ўттиз йил давом этди. У демократия, эркинлик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилди, шунингдек, ўз китоблари ва асарлари орқали тарғиб этди. Маҳмудов ўзининг ғояларига хайрихоҳ бўлганларнинг кўпчилигини ҳимоя қилди, ўз ҳаётини барча инсонларнинг қадр-қимматини сақлаш ва ҳимоя қилишга бағишлаган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари орасида алоҳида ўрин эгаллади. Унинг ҳаёти кўплаб инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига, хусусан, Ўзбекистондаги фаол ёш авлодга илҳом бахш этди. У Ўзбекистонни янада обод ва адолатли масканга айлантиришга содиқлиги билан ёдда қолади.