Элчи Памела Спратлен хоним, элчи ўринбосари Лесли Вигери ҳамда элчихонанинг кўнгилли ёрдамчилари ҳар йили нишонланадиган БМТ Кунида Америка Қўшма Штатларини 24 октябрь куни тақдим этдилар. 37 давлатдан келган 500 нафарга яқин ўқувчилар ТХМда таҳсил оладилар. Мактаб ҳар йили БМТ Кунини нишонлайди ва махсус кун ташкиллаштириб, унда ўз аъзолари учун томошалар, намойишлар ва тадбирлар уюштиради. Элчихона ходимларининг ТХМда ўқийдиган фарзандлари «Миллатлар паради»да фахр билан АҚШни тақдим этдилар. Элчихонанинг кўнгилли ёрдамчилари мактабдаги синф хоналарини Американинг миллий, маданий ва спорт ҳаётини намойиш қилувчи материаллар билан безадилар, болалар учун тадбирлар уюштирдилар ҳамда маърифий ва туристик материаллар тарқатдилар. Меҳмонлар Президент Барак Обаманинг қирқиб олинган катта тасвири билан суратга тушиш ва фото-хоначаларга алоҳида қизиқиш билдирдилар. Кўнгилли ёрдамчилар эсдалик совғалари ва озиқ-овқат улашдилар, Кока-кола эса бепул салқин ичимликлар тақдим этди. АҚШ хонаси тадбирдаги энг гавжум жойлардан бирига айланди.
