Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистон Миллий кутубхонасида китоб тақдимоти ва дастхатланиши бўйича тадбир ўтказди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан биргаликда китоб тақдимоти ва дастхатланиши бўйича тадбир ўтказди. АҚШ элчиси Спратлен хоним америкалик ёзувчи аёл Лаура Уиттон қаламига мансуб “Раққоса Айиқхон” номли эртакни Тошкентнинг учта мактабидан келган 60 нафарга яқин бошланғич синф ўқувчилари ва ўқитувчилари эътиборига тақдим этди. Тошкентдаги АҚШ элчихонаси “Раққоса Айиқхон”ни рус ва ўзбек тилларига таржима қилдириб, ўзбекистонлик мусаввир томонидан махсус тайёрланган расмлар билан чоп этди.

woman signing books
Элчи Спратлен хоним ўзбек болалари учун “Раққоса Айиқхон” китобининг нусхаларига дастхат қўйиб бермоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)

АҚШ элчиси болаларга Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунининг тарихи, таълимнинг аҳамияти ҳамда “Раққоса Айиқхон”да алоҳида таъкидланган қадриятлар – журъатли ва қатъиятли бўлиш қанчалик муҳим эканлиги ҳақида сўзлаб берди. Шундан сўнг у сабрсизлик билан кутаётган ва ҳаяжонланаётган болалар учун китобнинг кўпгина нусхаларига шахсий дастхатини қўйиб берди. Кейин эса улар Элчи хоним билан ёнма-ён, янги китобларини ушлаган ҳолда хурсанд бўлиб суратга тушдилар. Миллий кутубхона директорининг ўринбосари Алишер Ишматов АҚШ элчисини болаларга таништирди ва китоб тақдимотидан сўнг кутубхона бўйлаб қисқа экскурсия уюштирди.

book recipients
Элчи Спратлен хоним ва кутубхона директори ўринбосари Алишер Ишматов ўзбек болалари ва «Раққоса Айиқхон» билан. (АҚШ элчихонаси сурати)