АҚШ элчихонаси “Video Poetry” номли шеърият танлов эълон қилади

Тошкент, Ўзбекистон, 1 аперль 2021 йил – Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонаси Ўзбекистондаги “American Spaces” билан ҳамкорликда АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг 30 йиллиги, БМТ Инглиз тили куни ва Миллий шеърият ойлигини нишонлаш мақсадида “Video Poetry” номли шеърият танловини эълон қилади. Ўз истеъдодини намойиш этишни истаган киши ўзбек ё инглиз тилида шеър ўқиб, уни Instagramга қўйиш орқали ушбу танловда иштирок этиши мумкин. Танлов 2021 йил 1 апрелдан 18 апрелгача онлайн бўлиб ўтади. Ўзбек ёки инглиз тилидаги шеърни энг ифодали ўқиган кишилар ғолиблар сафидан жой олиб, уларга планшет ва шеърий китоблар совға қилинади ҳамда улар танловга тақдим этган видеолар АҚШ элчихонаси ва “American Spaces” ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон қилинади.   

Танлов Instagram ижтимоий тармоғида ўтказилади.

Танлов шартлари:

  • Иштирокчилар ўзбек ё инглиз тилида шеър ўқиб, кичик видео (узунлиги бир дақиқадан ошмаган) қилишлари, U.S. Embassy Tashkent ва American Spaces in Uzbekistan саҳифаларига аъзо бўлиб, кузатиб боришлари, #USUZ30 #Americanspacesinuzbekistan ва #Usembassytashkent ҳештегларини ишлатиб, Instagram тармоғига қўйишлари лозим. Илтимос, танловга видео тақдим этаётганда учта ҳештегни ҳам қўйишни унутманг.
  • Ўқилаётган шеър бирор замонавий ва ё классик америкалик шоир қаламига мансуб бўлиб, у инглизча (аслият) ва ё ўзбекча таржима шеър бўлмоғи лозим.
  • Ҳар бир иштирокчи кўпи билан иккита шеър юбориши мумкин.
  • Танловга видео тақдим этишнинг охирги муддати: 18 апрель 2021 йил.  
  • Танловда иштирок этиш ёши чегараланмаган, унда ҳамма қатнашиши мумкин.
  • Танлов Ўзбекистон ватандошлари учун.

Ғолиблар қуйидаги мезонларга қараб танлаб олинади:

  • Шеърнинг ифодали, образли ўқилгани 
  • Ижодкорлик билан ёндашилганлиги
  • Видео чиройли олингани (гўзал фон, тиниқлик ва ҳ.)
  • Техник жиҳатдан сифати

Ҳакамлар юқоридагиларни инобатга олган ҳолда икки нафар мутлоқ ғолибни танлаб олади: битта ўзбек ва битта инглиз тилида. Ғолиблар 23 апрель – Инглиз тили кунида АҚШ элчихонаси ва “American Spaces” ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон қилинади.

  • 1-18 апрель – Танлов кунлари. Иштирокчилар шу вақт оралиғида Instagram тармоғига видеолар қўядилар.
  • 18-22 апрель – Ҳакамлар ғолибларни аниқлайдилар.
  • 23 апрель – Ғолибларни эълон қилиш ҳамда видеоларни АҚШ элчихонаси ва “American Spaces” ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига қўйиш.