АҚШ элчихонаси Ўзбекистонда болалар учун янги таълимий дастурлар эфирга узатилаётганини эълон қилади

22 cентябрь 2020 йил – Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор болалар учун инглиз тилида анимацион телешоу намойиш этилаётганини эълон қилади. Учта мультсериал – “Йўлбарсча Даниэль ва унинг қўшнилари”, “Виви” ҳамда “Гарри ва унинг динозаврлар тўлдирилган челакчаси” – болажонларга билим ва завқ улашиб, онлайн мактаб дарслари узатилаётган миллий телеканаллар орқали эфирга берилмоқда.

“Пандемия даврида кўплаб болалар уйда қолиб, деярли кўнгилочар таълимий дастурлардан баҳраманд бўла олишмади. Биз ўзбекистонлик болажонларга бундай сифатли мульсериалларни томоша қилишга имкон берилганидан мамнунмиз. Ота сифатида болаларбоп телешоулар қанчалик завқли ва маърифий аҳамиятга эга бўлиши муҳимлигини яхши биламан”,- дейди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга кўра, кичик ёшдан таълимий мультфильмларни томоша қилиш болалар учун инглиз тилини ўзлаштиришда жуда яхши восита ҳисобланади. “Биз болаларни ҳам мактабда, ҳам ундан ташқарида фаол ўқув жараёнига жалб этишимиз лозим, бундай мультфильмларни томоша қилиш эса бу борадаги ажойиб усулдир”,- дея таъкидлади у.

Болалар янги мультфильмларни Халқ таълими вазирлигига бириктирилган каналларда қуйидаги вақтларда кўришлари мумкин:

“Виви”, ундан сўнг “Гарри ва унинг динозаврлар тўлдирилган челакчаси”: соат 15:30 ва 18:00 да (душанба, чоршанба ва жума кунлари);

“Йўлбарсча Даниэль ва унинг қўшнилари”: соат 15:30 ва 18:00 да (сешанба, пайшанба ва шанба кунлари).

Мульфильмлар ҳафтанинг ўша кунларида соат 23:30 да ҳам намойиш этилади.

Ушбу дастурни АҚШ Давлат департаменти гранти асосида “IREX International” томонидан амалга оширилувчи Марказий Осиё дизайн маркази (CADH) қўллаб-қувватламоқда. У “9 Story Distribution”нинг лицензион харажатларини қоплаб беради. Қўшимча маълумот ва ҳар бир эпизоднинг тўлиқ тавсифи учун қуйидаги ҳаволаларга киринг:

https://9story.com/portfolio/daniel-tigers-neighbourhood/

https://9story.com/portfolio/vivi/

https://9story.com/portfolio/harry-bucket-full-dinosaurs/