АҚШ элчихонаси баёноти

АҚШ элчихонаси ўтган ҳафта журналист Жамшид Каримов озод этилганини олқишлайди. Бу янгилик Муҳаммад Бекжонов ва бошқа узоқ муддат ҳибсда ушланган маҳбусларнинг озодликка чиқарилиши ортидан юз берди. Бундай ижобий қадамлар келгусида ҳам озодликка чиқаришлар давом этишига ва, умуман олганда, фуқаролик жамиятига янада бағрикенглик билан муносабатда бўлишга ишора қилмоқда. Шу боис, бошқа ҳуқуқ фаоллари, хусусан Елена Урлаеванинг ушланиши ва Аъзам Фармоновга берилган қамоқ муддати узайтирилишининг ўз кучида қолгани эътимодимизни пасайтирди. Келгуси ҳаракатлар мамлакат қонунлари ва халқаро андозаларга мувофиқ келишини таъминлаш мақсадида биз ҳукуматни инсоний ўлчамлар масаласида ўзининг ижобий қадамларини янада мустаҳкамлашга чақирамиз.