АҚШ элчихонасининг Аъзам Турғуновнинг озод қилинишига оид баёноти

2017 йил 7 октябрь

Америка Қўшма Штатлари узоқ муддат қамоқда ушланган виждон тутқунлари озодликка чиқиши давом этаётганини олқишлайди. Бугун биз 2008 йилдан бери қамоқда бўлган фуқаролик жамияти етакчиси Аъзам Турғуновнинг озод қилинганини қайд этдик. Бу бир ҳафтадан камроқ вақт ичида учинчи кишининг қамоқдан озод этилиши бўлиб, у Президент Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 19 сентябрь кунидаги маърузасида таъкидлаган инсон ҳуқуқлари борасидаги ниятларни амалга оширишдаги муҳим аниқ қадамдир. Ўзбекистон Конституцияси ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ равишда бундай шахслар бутунлай озод бўлгунга қадар қамоқдан чиқарилишлар давом этади ҳамда улар ўз ҳуқуқ ва эркинликларининг тўлиқ тикланишидан баҳраманд бўлишади, деб умид қиламиз.