АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси 1 сентябрь куни 42 ёшидв тўсатдан оламдан ўтган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Умиджон Давлатовнинг оила аъзолари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Умиджон Давлатов инсон ҳуқуқлари соҳаси ва ривожида демократик тамойиллар ва эркинликка бўлган беқиёс садоқати ҳамда дўстона муносабати билан танилган эди. Унинг адолат йўлидаги кураши ва хотираси қалбимизда абадий сақланади.
