Америка Қўшма Штатлари элчихонаси Васила Иноятова вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Иноятова хоним Ўзбекистондаги етакчи инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бири эди. У Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ва расман эътироф этилган ягона нодавлат ташкилоти бўлмиш «Эзгулик»ни рўйхатдан ўтказиш учун кўплаб тўсиқларни енгиб ўтди. Васила Иноятова виждон тутқунлари учун озодлик ва адолатга эришиш йўлида қамоқхоналарга ташрифлар уюштирди ва уларни озод қилиш хусусида сўровномалар киритди. Кўплаб қийинчиликларга қарамасдан, у инсон ҳуқуқлари вазиятига оид йиллик ҳисоботлар чоп этди, бундай ҳисоботлар нафақат ўз холислиги ва кенг қамровлилиги билан халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилди, балки инсон ҳуқуқларига оид кўплаб жиддий масалаларни ҳам ёритиб берди. Иноятова хоним ўз ортида фундаментал эркинликларга бағишланган хизмат ва фидойиликни мерос қилиб қолдирмоқда. Унинг фаолияти бутун Ўзбекистон бўйлаб кўплаб инсонларга фойда келтирди ва биз унинг оиласи, дўстлари ва юртдошларига ўз таъзиямизни изҳор қиламиз.
