АҚШ элчихонаси баёноти

12 май 2017 йил

АҚШ элчихонаси 10-11 май кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг биринчи ташрифи ҳамда 7-10 май кунлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент ассамблеяси раисининг муваффақиятли сафарини алоҳида эътиборга олади. Бу ташрифлар муҳим бир паллага тўғри келиб, улар оммавий ахборот воситалари ва суд тизими соҳасидаги бошқа умидбахш қадамларни амалга оширган ҳолда ҳукуматга янги саҳифа очиш имконини беради. АҚШ элчихонаси бундай ўзгаришларни олқишлайди ҳамда ҳукуматни ўз фуқаролари манфаати йўлида инсон ҳуқуқларини янада яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришга, шунингдек, ислоҳотлар қилиш ва давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш борасидаги ўз мақсадларига эришишга ундайди.