Бугун Америка Қўшма Штатлари ўн бир йил муқаддам Андижонда юз берган воқеаларни ёдга олар экан, ўша воқеаларда ва уларнинг оқибатида жабр чекканларга ўзининг чуқур ҳамдардлигини қайта изҳор этади. Америка Қўшма Штатлари ярашув, жавобгарлик ва барча фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя қилишга мунтазам равишда чақириб келади, чунки бу келгусида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун энг яхши воситадир.
