2005 йил 13 майда Андижонда юз берган воқеаларнинг ўн йилиги муносабати билан Америка Қўшма Штатлари ўша воқеалар туфайли ҳалок бўлган ёки жабр чекканларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Биз Ўзбекистон билан кўплаб муштарак мақсадларга эгамиз ҳамда жавобгарлик, ярашув, демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни рағбатлантиришга содиқ қоламиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва халқаро мажбуриятларини тўлиқ бажаришга чақиришда давом этмоқда.