АҚШ Элчихонаси Тошкент шаҳрида ўтказилан “Таълим ва карьера” XII Халқаро кўргазмасида иштирок этди

Жорий йилнинг 2-4 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда «Expocontact» компанияси Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижодиёти марказида “Таълим ва карьера” XII Халқаро кўргазмасини ташкиллаштирдилар.

man at microphone
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Жон Ларсен Таълим ярмаркаси очилишида нутқ сўзламоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)

Жаҳоннинг 122 та муассасалари, жумаладан Тошкентдаги АҚШ элчихонаси қошидаги “АҚШда Таълим” дастури, таълим, алмашув ва яхши иш ўринларига эга бўлиш борасидаги имкониятлар ҳақида маълумот тақдим қилдилар ва саволларга жавоб бердилар. АҚШ Элчихонасиниг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Жон Ларсен очилиш маросимида таълим борасидаги имкониятлар ҳақида нутқ сўзлади ва журналистларнинг ўзбекистонлик ёшлар салоҳияти ҳақидаги саволларига жавоб берди. Тадбир уч кун давом этди ва 30 000 нафардан ортиқ одамлар унга ташриф буюрдилар.

people in front of booth
Таълим ярмаркасидаги “АҚШда таълим” дастурининг консультация стенди. (АҚШ элчихонаси сурати)