АҚШ элчихонаси Халқаро таълим ҳафталигини нишонламоқда

16 ноябрь душанба куни элчи Памела Спратлен АҚШ элчихонасида Халқаро таълим ҳафталигига бағишлаб ўтказилаётган тадбирни очиб берди. 16-20 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро таълим ҳафталиги АҚШ Давлат департаменти ва АҚШ Таълим департаментининг қўшма ташаббуси бўлиб, у АҚШнинг ташқи сиёсатига кўмак берувчи муҳим аҳамиятга эга халқаро таълим ва алмашинув имкониятларини қўллаб-қувватлайди.

Очилиш маросимида сўзлар экан, элчи хоним АҚШнинг Таълим ва маданият ишлари бюроси ҳамда Халқаро таълим институти биргаликда чоп этадиган Халқаро таълим бўйича алмашинувга оид йиллик Очиқ эшиклар ҳисоботининг энг янгисидан мисоллар келтирди. Ҳисоботда кўрсатилишича, 2014-2015 ўқув йилида бутун дунё бўйлаб Қўшма Штатларда таълим олувчи халқаро талабалар сони 10%га ошиб, 974 926 кишини ташкил этган. Элчи Памела Спратлен таъкидлашича, ўзбекистонлик талабалар сони 6%га ошган бўлиб, бу АҚШда таълим олувчи ўрта осиёлик талабалар орасида энг юқори кўрсаткичдир. Бакалавр даражасини олиш учун ўқишга топширган талабалар сони 17%га ошган, АҚШда таълим олаётган ўзбекистонликларнинг 48%и шундай талабалардир. 2014-2015 ўқув йилида Ўрта Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон энг юқори кўрсаткичга эга бўлди.

Бир ҳафта давомида АҚШ элчихонаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими ҳамда EducationUSA маслаҳат маркази талабаларни халқаро таълим олиш тажрибасидан хабардор қилиш мақсадида Халқаро таълим ҳафталигини нишонлайди.