Бугун, 14 октябрь куни “EducationUSA” Марказий Осиё биринчи виртуал таълим ярмаркасига рўйхатдан ўтиш бошланди. Бу йилги тадбир 17 октябрь Тошкент вақти билан соат 15:00 дан 19:00 гача онлайн тарзда ўтказилади. Унда Америкадаги аккредитациядан ўтган 60 дан ортиқ олий таълим муассасаси иштирок этиб, улар бакалавр, магистр ва докторлик даражаларини ҳамда интенсив инглиз тили курсларини таклиф этади. Ярмарка вақтида иштирокчилар жонли эфирдаги вебинарларда қатнашишлари, университет вакиллари билан суҳбатлашишлари ва уларга ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари мумкин. Ярмаркада иштирок этаётган барча университетлар халқаро талабаларга молиявий кўмак (ўқиш харажатини тўлиқ қоплайдиган стипендиягача) тақдим этади. Ярмаркада қатнашиш учун мана бу ерда бепул рўйхатдан ўтинг: https://acfairs.easyvirtualfair.com/prefair/.
“EducationUSA” – АҚШ Давлат департаменти тармоғи бўлиб, у бутун дунё бўйлаб 175 дан ортиқ мамлакатда, шу жумладан Ўзбекистонда, 430 дан зиёд халқаро таълим марказига эга. Ушбу тармоқ турли мамлакатлардаги талабаларга Америка Қўшма Штатларидаги олий таълим муасссасаларида ўқиш имкониятлари ҳақида аниқ, батафсил ва энг янги маълумот тақдим этиш орқали АҚШ олий таълимини тарғиб қилади. “EducationUSA”, шунингдек, АҚШ олий таълим жамоаларига университет раҳбарлари учун талабаларни жалб қилиш ва талабалар шаҳарчасини халқаролаштириш мақсадларига эришишда турли бошқа хизматларни ҳам кўрсатади. У Сизнинг АҚШ олий таълими тўғрисидаги расмий манбангиздир. Батафсил маълумот мана бу ерда: https://educationusa.state.gov/ .