Америкалик сейсмомуҳандис Тошкентга келди

18 август куни, Берклидаги Калифорния университети сейсмомуҳандислик тадқиқот маркази илмий ходими Шаҳзод Тоҳиров АҚШ элчихонасида йиғилган жамоатчилик вакиллари олдида зилзилага чидамли иморатлар ва иншоотларни режалаштириш, дизайнини яратиш, қуриш ва бошқариш мавзусида чиқиш қилди.

Ўзи олиб бораётган тадқиқотдан ташқари, доктор Тоҳиров Ўзбекистондаги тарихий обидаларнинг структуравий баҳоланишига доир ишларни ҳам муҳокама қилди.  Маърузадан сўнг доктор Тоҳиров бир гуруҳ журналистларнинг саволларига жавоб берди. Юқори сейсмик фаолият зонасида жойлашган Ўзбекистонда асосан Совет Иттифоқи даврида ишлаб чиқилган андозаларга асосланган қурилиш нормалари ва қоидалари мавжуд.

man giving presentation
Суратда: Доктор Тоҳиров АҚШ элчихонасида маъруза ўқимоқда. (АҚШ элчихонаси сурати)