Ўзбекистонда АҚШ бизнеси учун имкониятларни рағбатлантириш мақсадида 22-24 март кунлари АҚШ савдо делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрган. Делегация Ўзбекистон ҳукумати ва бизнес доиралари иштирокидаги давра суҳбатида қатнашмоқда. Ушбу тадбир Ўзбекистон ҳукумати, АҚШ элчихонаси, АҚШ Савдо департаменти, Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси ҳамда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган. Давра суҳбати соғлиқни сақлаш соҳасига оид технологиялар ва фармацевтикага асосий эътиборни қаратса-да, унда Ўзбекистондаги бошқа саноат соҳаларига алоқадор бизнес масалалари ва имкониятлари ҳам муҳокама этилади. Тадбирда Ўзбекистондан ташқарида фаолият юритаётган 13 та АҚШ компанияларининг 30 га яқин вакиллари иштирок этмоқда. Улар Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, АҚШ элчихонаси, Америка савдо палатаси директорлар кенгаши ва аъзо компаниялари ҳамда бошқа маҳаллий ишбилармонлар билан биргаликда давра суҳбатида иштирок этадилар.