Сайлаш

Эндиликда барча АҚШ фуқаролари ўзларининг бўш сайлов бюллетенларини электрон равишда олишлари мумкин. Сиз сайловда қатнашишингиз мумкин бўлган штат қоидаларига қараб, сиз бюллетенингизни электрон почта, факс орқали олишингиз ёки Интернетдан юклаб олишингиз мумкин. Авваламбор, http://www.fvap.gov/ саҳифасига кириб, Федерал Почта Орқали Мурожаат Анкетасини (FPCA) тўлдиринг, уни чоп этиб олиб, имзоланг ва АҚШдаги маҳаллий сайлов расмийсига қайтаринг.

Тавсиямиз, чет элда яшайдиган АҚШ фуқаролари ҳар йили январь ойида FPCA ни тўлдиришни ўзларига одат қилиб олсинлар. Анкетада электрон почта манзилингизни кўрсатсангиз, сайлов расмийларингиз муаммолар бўлганда сиз билан боғланиши осонроқ бўлади. Агар штатингиз бюллетенларни фақат факс орқали жўнатса, факс рақамингизни ҳам анкетага киритганингизга ишонч ҳосил қилинг.

Бюллетеннинг айнан электрон равишда сизга етказилишини илтимос қилсангиз в электрон почта манзилингиз ёки факс рақамингизни анкетага киритган бўлсангиз, сизнинг бўш сайлов бюллетенингиз умумий ва ярим-давр сайловларидан 45 кун аввал, махсус, бирламчи ва федерал офис учун якуний сайловлардан эса одатда 30 кун аввал етказилади. Аксарият штатларда ҳозирги кунга келиб сайловчининг рўйхатдан ўтганини тасдиқлаш Интернет саҳифалари ва кўпларида сайловга рўйхатдан ўтганингиз ва бюллетенингизнинг мақомини кузатиб бориш воситалари мавжуд.

Саволлар?

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасида Сайловларда Кўмаклашиш учун Жавобгар Шахс доим чет-элдан туриб сайловларда қатнашишга оид саволларингизга жавоб беришга тайёр. Сайловларда Кўмаклашиш учун Жавобгар Шахс билан +99871-120-5450 рақами ёки VoteTashkent@state.gov манзили орқали боғланиш мумкин.