Жиноятдан жабрланганларга ёрдам

Давлат Департаменти чет элда жиноятдан жабрланганларга ёрдам беришга тайёр. Биз икки йўл билан ёрдам бера оламиз:

  • Чет элда: консуллик бўлими ходимлари, консуллик агентлари ва маҳаллий ходимлар жиноятдан жабрланганлар билан ишлаб, уларга маҳаллий полиция ва тиббий хизматлар билан мулоқот қилишда кўмаклашишади.
  • АҚШда: бизнинг Чет Элдаги Фуқароларга Хизматлар Бўлинмамиз АҚШдаги оила билан мулоқотда бўлиб, АҚШда жойлашган жиноятдан жабрланганларга ёрдам ресурслари ҳақида маълумот беради.

Агар сиз чет элда жиноятдан жабрланган бўлсангиз:

  • Энг яқин АҚШ элчихонаси ёки консуллиги билан боғланинг
  • Консуллар фавқулодда ҳолатларда ёрдам бериш учун доим, суткасига 24 соат давомида тайёрлар.
  • Чет элдаги АҚШ элчихоналари ва консулликлари билан боғланиш учун зарур маълумот ҳар бир мамлакатга бағишланган саҳифада келтирилган.
  • АҚШда Давлат Департаменти билан боғланиш учун +1-888-407-4747 (АҚШ ёки Канададан қўнғироқ қилганда) ёки (202) 501-4444 (чет мамлакатлардан қўнғироқ қилганда) рақамларига қўнғироқ қилинг.
  • Маҳаллий полиция (милиция) билан боғланиб, ҳодиса ҳақида хабар беринг ва бу идорадан аризангиз қабул қилингани ҳақида маълумотнома олинг.

Жиноятдан жабрланган АҚШ фуқароларига консуллик хизматлари:

Чет элда жиноятдан жабрланган АҚШ фуқароси ҳам руҳий, ҳам жисмоний, ҳам молиявий зарар кўрган бўлиши мумкин. Уларнинг ҳолатини нотаниш муҳитда эканликлари ва маҳаллий тил ва урф-одатларни билмасликлари янада ёмонлаштириши мумкин.  Консуллар, консуллик агентлари ва маҳаллий ишчилар ўзлари ишлаб турган мамлакатдаги маҳаллий давлат идоралари ва ресурсларни яхши билишади.

Биз қуйидагича ёрдам бера оламиз:

  • Ўғирланган паспортни янгилаш
  • Оила, дўстлар ва иш берувчилар билан боғланиш
  • Тегишли тиббий ёрдам олишни таъминлаш
  • Жиноят келтириб чиқарган муҳим муҳтожликларга оид ёрдам бериш
  • Маҳаллий жиноий қонунчилик жараёнларини тушунтириб бериш
  • Сизнинг ишингиз ҳақида маълумот олиб бериш
  • Сизни маҳаллий ва АҚШда жойлашган жиноятдан жабр тортганларга ёрдам ресурслари билан таништириш
  • Маҳаллий ёки АҚШда жойлашган жиноятдан жабрланганларга молиявий ёрдам дастурлари ҳақида маълумот топиб бериш
  • Маҳаллий, инглиз тилида мулоқот қила оладиган адвокатлар рўйхатини тақдим этиш

Қуйидагиларни қила олмаймиз:

  • Жиноятларни тергов қилиш
  • Юридик маслаҳат бериш ёки сизнинг суддаги вакилингиз бўлиш
  • Расмий ёзма ёки оғзаки таржима хизматлари кўрсатиш
  • Сизнинг номингиздан юридик, тиббий ёки бошқа хизматлар ҳаққини тўлаш

Жиноятдан жабрланганларга АҚШга қайтганда фойдали бўлиши мумкин бўлган ресурс ва маълумотлар:

Баъзи АҚШ шаҳарлари ва жамоатларида ўша ерда доимий яшовчи фуқаролар чет элда жиноятдан жабрланган тақдирда шу фуқароларга ёрдам бериш учун махсус дастурлар ташкил этилган. Булар сирасига қуйидагилар киради:

  • Жинсий зўравонлик қурбонлари учун психологик ёрдам
  • Турмушда зўравонликка учраган аёллар учун бошпана ва психологик ёрдам
  • Қотиллик қурбонларининг оила аъзолари ва дўстлари учун мадад гуруҳлари ва психологик маслаҳат хизматлари
  • Болаларга нисбатан зўравонликдан жабрланувчилар учун ташхис ва даволаш дастурлари
  • Маст ҳайдовчилар иштирокидаги тўқнашувдан жабрланганлар учун ёрдам

АҚШнинг барча штатларида жиноятдан жабрланганлар учун молиявий мадад дастурлари мавжуд. Бироқ, бу дастурларнинг саноқлиларигина айнан чет мамлакатларда оғир жиноятдан жабрланганларга моддий мадад кўрсата олади. Бундай дастурларнинг аксарияти жабрланувчи жиноят содир этилгани заҳотиёқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ариза берганлигини ва ушбу аризанинг нусхасини мурожаатларига илова қилишни талаб этади. Дастурлар қуйидаги харажатларни қоплаш учун молиявий ёрдам кўрсатиши мумкин:

  • Тиббий харажатлар, шу жумладан, психолгик ёрдам харажатлари
  • Кўмишга боғлиқ харажатлар
  • Йўқотилган даромад ва боқувчисини йўқотганлик харажатлари
  • Жасадни қайтаришга боғлиқ харажатлар

Ҳар бир штатнинг моддий ёрдам дастури ва бундай ёрдам учун мурожаат этиш жараёнлани ҳақида маълумот Жиноятдан Жабрланганларга Моддий Ёрдам Кенгашларининг Миллий Ассоциацияси Интернет саҳифасида мавжуд.

Жиноятдан жабрланганларга ёрдам дастурлари билан боғланиш учун маълумотлар:

ОГОҲЛАНТИРИШ: АҚШ Давлат Департаменти қуйида номлари келтирилган ташкилотарнинг касбий малакаси ва виждонлилиги учун масъул эмас. Мазкур рўйхатга киритилиш АҚШ Давлат Департаменти тавсияси ёки қўллаб-қувватлашини англатмайди.

Жинсий зўравонлик:

  • Жинсий зўрлаш, зулм ўтказиш ва инцест ҳодисалари билан ишлаш миллий тармоғи Бепул, суткасига 24 соат ишловчи ва жинсий зўравонликдан жабрланганларга маслаҳат ва маълумот беришга мўлжалланган телефон рақами: 1-800-656-HOPE (4673).  Мазкур ташкилот, шунингдек, ўз Интернет саҳифасида жинсий зўравонликдан жабрланганларга, уларнинг оила аъзолари ва дўстларига бевосита, хавфсиз ва махфий равишда ёрдам беришга мўлжалланган Интернет орқали мулоқот каналига эга. Мазкур канал дам олиш кунларисиз, суткасига 24 соат фаолият кўрсатади!
  • АҚШ Адлия Департаментининг Аёлларга Нисбатан Зўравонлик Масалалари Бошқармаси – жинсий зўравонликдан жабр тортганларга ёрдам берувчи маҳаллий ёрдам бирлашмалари ҳақида маълумот.
  • Турмушдаги зўравонлик масалалари агентликларининг халқаро рўйхати –турмушдаги зўравонликдан жабрланувчилар учун узлуксиз ишловчи телефон рақамлар, бошпаналар, марказлар ва аёллар ташкилотларининг халқаро рўйхати ва 90 дан ортиқ тилларда турмушда зўравонликдан жабрланганларга ёрдам ҳақида маълумот. Диққат: Мазкур халқаро рўйхатга киритилган ташкилотларнинг фаолияти АҚШ Давлат Департаменти ёки бошқа федерал идора томонидан текширилмаган.

Турмушда зўравонлик:

Қотиллик қурбонларининг оила аъзолари ва дўстлари

Маст ҳайдовчи иштирокидаги тўқнашув қурбонларининг оила аъзолари ва дўстлари

Жиноятдан жабрланганларга умумий ёрдам

Чет мамлакатлардаги ресурслар

  • Интернет орқали жиноятдан жабрланганларга ёрдам – 20 га яқин давлатларда жиноятдан жабрланганларга ёрдам дастурлари ҳақида маълумот.
  • Турмушдаги зўравонлик масалалари агентликларининг халқаро рўйхати –турмушдаги зўравонликдан жабрланувчилар учун узлуксиз ишловчи телефон рақамлар, бошпаналар, марказлар ва аёллар ташкилотларининг халқаро рўйхати ва 90 дан ортиқ тилларда турмушда зўравонликдан жабрланганларга ёрдам ҳақида маълумот. Диққат: Мазкур халқаро рўйхатга киритилган ташкилотларнинг фаолияти АҚШ Давлат Департаменти ёки бошқа федерал идора томонидан текширилмаган.