Ветеранлар Масалалари

Ветеранлар имтиёзлар учун чет-элдан туриб, уй компьютерларидан фойдаланиб, мурожаат этишлари мумкин. Ветеранлар учун Интернет-анкета (VONAPP)дан фойдаланиш учун муайян тўрт хил браузердан бирига эга бўлиш ва компьютерингиз камида 128-битли кодлаштириш имкониятига эга бўлиши лозим. Агар сизда мувофиқ браузерларидан бирортаси ҳам бўлмаса, Ветеранлар Имтиёзлари саҳифасидан биттасини текин юклаб олишингиз мумкин. Сиз кодлаштириш дастурини ҳам юклаб олишингиз керак бўлса, Ветеранлар Имтиёзлари саҳифаси сизга маълум қилади ҳамда шундай дастурнинг текин юклаб олиниши мумкин бўлган манзилини тақдим этади. Шуни назарда тутингки, бундай кодлаштириш дастурлари барча мамлакатларда ҳам ишламаслиги мумкин. VONAPP дан фойдаланиш мумкин бўлмаган мамлакатларда энг яқин АҚШ элчихонаси ёки консуллиги сизга ёрдам бериши мумкин.