Ижтимоий Суғурта

Агар Ўзбекистонда истиқомат қилсангиз ва Ижтимоий Суғурта Бошқармаси (ИСБ)(Social Security Administration) кўрсатадиган хизматлар ҳақида саволларингиз бўлса, сиз Грециянинг Афина шаҳрида жойлашган ИСБ Федерал Имтиёзлар Бўлинмаси билан боғланишингиз керак. Улар кўрсатадиган хизматлар ҳақида маълумотлар ва улар билан боғланиш учун маълумотлар учун Бўлинманинг https://gr.usembassy.gov/u-s-citizen-services/social-security/ манзилидаги Интернет саҳифасини кўриб чиқинг.

ИСБнинг чет мамлакатлардаги хизматлари ҳақида кенг қамровли маълумот учун, илтимос, ИСБнинг Дунё бўйлаб Хизматлар саҳифасини кўриб чиқинг.